Қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида ишбилармонлик муҳити яхшиланди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида ишбилармонлик муҳити яхшиланди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Сентябрь ойида икки ўтказилган сўровда 1500 дан ортиқ корхона иштирок этди.

Ойлик тадқиқотлар икки йўналишда олиб борилмоқда:

  • бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш;
  • тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесни ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Сентябр ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 1 пунктга яхшиланди ва 65 пунктни ташкил этди, бу эса мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий деб баҳолайди.

Ишбилармонлик муҳити индикаторининг динамикаси

Ишбилармонлик муҳитидаги ўзгаришлар тармоқ контексида кузатилди. Жамланган индекснинг яхшиланишига қишлоқ хўжалигида (74 п) ва қурилишда (57 п) ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг ижобий динамикаси сезиларли таъсир кўрсатди, бу август ойига нисбатан мос равишда 9 ва 5 пункитга ўсишини кўрсатди.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг тармоқлар бўйича динамикаси

Саноат соҳасидаги ишбилармонлик муҳити ўзгаришсиз қолди (67 п). Хизмат кўрсатиш соҳасида у 4 пунктга камайди, бу таътил мавсумининг тугаши ва ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ.

Қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ҳисобига бизнеснинг жорий ҳолати кўрсаткичи икки пунктга (57 п.) яхшиланди.

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини яхши деб баҳолаган респондентларнинг улуши 50%га, ёмон деб қайд этган респондентларнинг улуши эса 8%га камайди. Шу билан бирга, корхоналарнинг 24%и ўз ходимлари сонини кўпайтирди ва 50%и ўз товарлари/хизматларига бўлган талабнинг ўсишини қайд этди.

Келгуси 3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи анча юқори даражада (73 пункт) қолиб, бу қишлоқ хўжалиги (84 пункт) ва саноат (75 пункт) соҳаларида кузатилаётган юқори оптистик руҳ билан ҳам қўллаб-қувватланади.

Келгуси 3 ой ичида бизнеснинг умумий ҳолатини яхшиланишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши ўзгармади ва 73%ни ташкил этди, 66%и товарлар ва хизматларга талабнинг янада ўсишини кутмоқда ва 60%и эса ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Тадбиркорларнинг ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар нархларининг ўсиши бўйича умидлари 24%га камайди.

Умуман олганда, мавжуд вазият кўрсаткичлари ва тахминлар ўртасидаги муносабатлар таҳлили шуни кўрсатадики, тадбиркорлик субъектларининг баҳоларига кўра, иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция кейинги 3 ой ичида давом этади.

Барча респондентлар орасида 53%и тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, бир ой ичида ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдирган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорларнинг улуши 19%га ошди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларни қайд этган тадбиркорлар улуши 2,5 баробар камайиб, 6%ни ташкил этди.

Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Тел.: (+998) 78 150-02-02 (416)
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Тел.: (+998) 78 150-32-20 (417)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар