Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири тайинланди

Ҳукумат қарори билан Абдуғаппор Каримжонович Қирғизбоев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.

Департамент президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департамент асосий вазифаларидан саналади.

Маълумот учун: Абдуғаппор Қирғизбоев 1962 йилда Наманган вилоятида туғилган. 1985 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - тарих ва жамият ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, доцент. У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар