Ўзбекистон электр энергияси соҳасидаги стандартларни қайта кўриб чиқади

Ўзбекистон электр энергияси соҳасидаги стандартларни қайта кўриб чиқади

Франциянинг “Assystem Engineering and Operation Services S.A.S” корхонаси билан “Uzassystem” лойиҳа институти ташкил этилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Энергетика вазирлиги бошчилигида ишлаб чиқарувчилар, эксплуатация қилувчи корхоналар ҳамда лойиҳа институтларининг етакчи мутаҳассисларини жалб қилган ҳолда 4 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари, подстанциялар, реле ҳимояси ва маълумотлар алмашинуви ҳамда электромагнит мослашувчанлик йўналишидаги 700 дан ортиқ стандартлар кўриб чиқилди.

Ушбу стандартлардан замон талабларига тўғри келмайдиган 536 таси ҳалқаро стандартларга алмаштириш бўйича “Ўзстандарт” агентлигига таклиф киритилди.

Шунингдек, 2021 йилда ҳам ушбу ишлар давом эттирилиб, паст кучланишли электр тармоқлари, қуёш ва шамол электр станцияларини тармоққа улаш йўналишлари бўйича стандартлар кўриб чиқилиб замон талабларига мослаштирилади.

Ушбу стандартларни қабул қилиниши орқали электр энергетика объектларини лойиҳалаш, қуриш ва экспуатация қилишни техник бошқаришда сарф харажатларнинг оптималлаштирилишига ҳамда электр тармоқларининг ишончлилигини ошишига эришилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар