Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-ярим йиллик учун ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи

Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-ярим йиллик учун ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 349 млн. доллар бўлиб, шундан 69 фоиз – 240,9 млн. доллар импорт ва 31 фоиз – 108,1 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -132,8 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Жиззах вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 77,8 млн. доллар билан Жанубий Корея билан бўлиб, 77,3 млн.доллар импорт ва 0,1 млн долл. экспортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (64,9 млн.долл.), Туркия (51,3 млн.долл.), Россия (44,8 млн.долл.) давлатлари туради.

2022 йил 1-ярим йиллигда ҳудудда саноат маҳсулотлари экспорти 62,9 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 26,3 млн доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 10,4 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 2,5 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 4,9 млн.долларни ташкил этди.

Ушбу даврда машина ва транспорт ускуналари импорти 181,9 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 18,7 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 14,2 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 15,9 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,7 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 26,1 фоизи Зарбдор, 13,7 фоизи Зафаробод, 12,1 фоизи Пахтакор, 8,4 фоизи Зомин туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 45,9 фоизи Ғаллаорол туманига, 22,1 фоизи Жиззах шаҳрига тўғри келади. (Маълумот учун: Ғаллаорол туманида “АДМ Жиззах” автомобил ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобига импорт юқори).

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар