Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг март-апрель ойларида мазкур ҳудудда “хонадонбай” асосида вазиятни атрофлича ўрганган эди.
Ушбу халқчил тизим “Янгидала” МФЙ ва унга ёндош аҳоли пунктларида аҳоли даромадларини ошириш учун иқтисодий жиҳатдан фойдали имкониятларни, ҳудуддаги ирригация ва мелиорация тармоқларининг жойлашуви, оқар сув олиб келишнинг оптимал йўлларини батафсил муҳокама қилгач, муаммони ҳал этиш учун ҳомийлик маблағлари йўналтирган ҳолда масалага ижобий ечим топди.
Президент Халқ қабулхонаси бошчилик қилган Ишчи гуруҳ вазиятни ўрганиб, “Янгидала”, “Дўстлик” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида аҳоли томорқаси учун сув таъминоти мавжуд бўлмаган кўчаларда оқар сув таъминотини тиклаш бўйича манзилли ишларни амалга оширди.
Хусусан, ПР-8 канали сатҳидан 70 см чуқурликда 140 мм диаметрдаги тармоқ чиқарилди ва 15 кВли сув насоси ўрнатилди. Олинадиган сув қарийб 1 километр масофага қувурда тортиб келинди. Бунинг учун янги электр энергия тармоғи тортилиб, 40 кВ трансформатор ҳам ўрнатилди.
Натижада, Мирзачўл туманининг “Янгидала, “Дўстлик” ва “Ўзбекистон” махаллаларидаги жами 390 дан ортиқ хонадон аҳлига томорқаси учун оқар сув таъминлаб берилди.
Эндиликда маҳалла хонадонларига ҳам халқимизга хос бунёдкорлик қадрияти кириб келади, томорқа яшнайди, мева-савзавот унади. Энг муҳими, халқнинг розилигига эришилди, одамларнинг юзида, сўзида бугунги ҳаётидан розилик ҳисси мустаҳкамланади.
Иқтисодий драйвери қишлоқ хўжалиги бўлган Арнасой туманида аҳолининг катта қисми айни шу йўналишда банд бўлгани учун яшаш тарзи, айниқса, оила даромади, турмуш шароити томорқага боғлиқ. Лекин томорқа экинлари учун айни ҳосилга ҳосил қўшилар маҳалида сув танқислиги ҳамма ҳаракатни зое қилиши неча йиллик муаммо эди.
Турган гапки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутадиган мазкур халқчил тузилма масъуллари муаммони ечиш устида амалий иш бошлади. Томорқасида сув муаммоси мавжуд 518 та хонадоннинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир хонадонда кичик артезиан қудуқ қазиш, ичимлик суви сифатида фойдаланиб бўлмаса ҳам, минерал ўғит билан аралаштирилиб, экинга берилса, фойдали бўладиган сув чиқариб, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш ишлари бошланди. Энг муҳими, барча харажатлари ўрта ҳисобда 1 миллион 800 мингга баҳоланган артезиан қудуғи учун эҳтиёжманд оилаларга Президент Халқ Қабулхонаси томонидан харажатлар тўлаб берилди.
Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор тажрибаси асосида оилаларда иссиқхона, парранда ва чорвачилик йўналишларини ишга тушириш борасида жами 1150 та хонадон доимий даромад манбаига эга бўлиши учун 3,2 миллиард сўм талаби аниқланди.
Ушбу масала ечими борасида Президенти Халк кабулхонасининг “Мурожаатдан - даромадга” лойиҳаси доирасида тижорат “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ва “Халк банк”ларини жалб этилишини таъминлади. Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тумандаги кам даромадли 91 та оилага “маҳалла - бизнес” микроқарзи оқали 419 млн.сўм имтиёзли кредит пакети тақдим этилди, 620 бош товуқ, 99 бош қўй етказиб берилиб, уларга 7 та лидер тадбиркор бириктирилди. Ушбу хонадонларнинг ҳар бирида иссикхона қурилиб, экинлар учун артезиан кудук казиб берилди. Натижада молиявий ҳолати паст, кам таъминланган хонадонларнинг қўшимча даромад топишига замин яратилди.
Биргина “Янгибўстон” маҳалласидаги 20 та хонадонга, икки қаватли уйларнинг орасида жойлашган 20 сотихли иссиқхоналарга ҳам артезиан қудуқлари орқали сув чиқарилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Туманда аввал 154 та иссикхона мавжуд бўлган булса, ташаббуслардан сўнг улар сони 300 тадан ошиб кетди. Ҳозиргача, жами 370 дан зиёд хонадон таморкасида май – сентябрь ойларида дуч келинадиган сув танқислигига барҳам берилди.
Ҳа, ижобий ташаббуслар ҳар доим эътирофга сазовор. Халқ қабулхоналари тизимининг мана шундай халқчил ташаббуси эндиликда оилаларда тадбиркорликнинг янги йшналишларини жорий қилиш борада уйғониш кузатиляпти. Одамларнинг давлат миқёсидаги ижтимоий ислоҳотлар натижасидан рози бўлиб ҳаёт кечиришларига асос бўляпти.
Изоҳ қолдириш