Янги йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ дунёга келгани ҳақида ССВ хабар қилди

Янги йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ дунёга келгани ҳақида ССВ хабар қилди

Янги йилнинг биринчи кунида 1644 чақалоқ туғилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Вазирлик бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич эканлигини таъкидлади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса -1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола. Болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

Энг кўп бола Фарғонада (202 нафар), Қашқадарёда (196 нафар), Самарқанд ва Наманганда (169 нафардан) ҳамда Жиззах вилоятларида (151 нафар чақалоқ) туғилди.

Шунингдек, шу куни Тошкент шаҳрида 139 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Сурхондарё вилоятида 95 нафар, Андижон ва Бухоро вилоятларида 79 нафардан, Хоразм вилоятида 71 нафар, Қорақалпоғистонда 66 нафар, Сирдарё ва Навоий вилоятларида 51 нафардан чақалоқ дунёга келди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар