Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Корея компаниялари иштирок этади

Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Корея компаниялари иштирок этади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Кореянинг IGIS Asset Management, KIND (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) ва Wooju Construction Co. LTD. компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва Yunusabad Business City қурилишида ушбу компанияларнинг иштирок этиши тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Келишувда учта компаниянинг консорциумини ташкил этиш кўзда тутилган.

IGIS Asset Management Корея Республикасидаги кўчмас мулк ва активларни бошқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири. Бугунги кунда компания Осиё-Тинч океани минтақаси ва Европада муваффақиятли ишламоқда. Хусусан, IGIS Asset Management`нинг сўнгги лойиҳаларидан бири Франкфуртдаги (Германия) осмонўпар бинонинг қурилишидир.

KIND (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) Корея Республикаси ҳукумати томонидан хорижий мамлакатларда қурилиш ишларини енгиллаштириш учун давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган корпорациядир. Ушбу корпорация шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди.

2001 йилда ташкил топган Wooju Construction Co. LTD. ЛТД. инфратузилма қурилишига ихтисослашган. Мазкур компания Тахиатош ИЭСни қайта қуриш ва Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар