Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда ипотека кредитлаш қолдиғи 4,7 баробар ўсди, деб хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.
2021 йилда тижорат банклари томонидан 59 570 нафар фуқарога қарийб 9,8 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 700 млрд сўмга кўпроқ ҳисобланади.
Марказий банк инфографикасида келтирилган маълумотларга кўра, охирги 5 йилда тижорат банклари томонидан жами 35,6 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Хусусан:
2020 йилда 9,1 трлн сўм; 2019 йилда 7,9 трлн сўм; 2018 йилда 4,8 трлн сўм; 2017 йилда 4 трлн сўм.
2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн сўмга етган. Ажратилган кредитларнинг 7,35 трлн сўми бирламчи бозордаги уйларга, 2,44 трлн сўми иккиламчи бозордаги уйлар учун йўналтирилган. Ушбу кредитларнинг 42 фоизи хотин-қизлар ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш