Қурилиш вазирлиги қурилиш компаниялари рейтингини reyting.mc.uz онлайн порталида келтирди.
Рейтинг 6 гуруҳдан ташкил топган ва 71 кўрсаткични ўз ичига олган мезонларга мувофиқ баҳоланади, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Қурилиш-пудрат компаниясининг ишончлилигини аниқлаш учун малакали мутахассислар, молиявий кўрсаткичлар, бажарилган ишларнинг сифати, иш тажрибаси, техник база ва рақобатбардошлик каби юқори сифатли қурилиш мезонлари қўлланилади.
DDD рейтинги рейтингда энг паст ишончлилик даражаси сифатида аниқланади ва юқори даражадаги хавфни англатади, ишончлилик даражаси 7% дан 20% гача.
AAA рейтинги юқори даражадаги ишончлилик сифатида тавсифланади ва минимал хавфни англатади, ишончлилик даражаси 85% дан 100% гача.
Қурилиш вазирлиги таҳлилига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ишончлилик даражаси A ва ундан юқори бўлган бирорта ҳам қурилиш компанияси мавжуд эмас.
Изоҳ қолдириш