Зироат Мирзиёева раислик қилувчи «Замин» фонди дастури доирасида 23 нафар боланинг эшитиш қобилияти тикланди

Зироат Мирзиёева раислик қилувчи «Замин» фонди дастури доирасида 23 нафар боланинг эшитиш қобилияти тикланди

Фонд лойиҳаси доирасида эшитиш қобилияти заиф ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 200 нафар ўқувчиларига комплекс ташхис кўриги ўтказилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг сентябрь ойидан ноябрь ойигача 23 нафар болалар учун жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва уларнинг эшитиш қобилияти тикланди. 19−20 декабрь кунлари яна 13 та жарроҳлик амалиёти амалга оширилади.

Имплантларнинг кейинги созланиши ҳамда болаларнинг логопедлар ва сурдопедагоглар билан шуғулланиши дастлабки реабилитация босқичига киритилган.

18 декабрь куни «Zamin» фонди Васийлик кенгашининг раиси Зироат Мирзиёева дастурда иштирок этаётган 36 нафар болалар, уларнинг ота-оналари ва шифокорлар билан учрашди.

Келгуси йилда ҳам ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун 30 дан ортиқ кохлеар имплантация бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган, дейилади хабарда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар