Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга оширилади

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга оширилади

26 ноябрь куни “Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Water life mineral” масъулияти чекланган жамияти (инвестор)га Андижон вилояти Хонобод шаҳрида қуйидагиларни ташкил этиш бўйича босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади:

I босқичда – “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;

II босқичда – замонавий дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуаси).

Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;

II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar