Давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжатлар талаб этилади

Давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжатлар талаб этилади

2022 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш ҳар уч йилда алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги №ПК-5102-сонли Фармонига асосан Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Мамлакатимизда пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғaмxypлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжатлар талаб этилади ҳамда уларни тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ, вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш, ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш мақсадида:

2022 йил 1 январдан бошлаб:

- Тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ, пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади;

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

- давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоқда ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизмати жорий этилади;

-давлат пенсияларини тайинлаш "Ягона миллий меҳнат тизими"га киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда, ҳарбий хизмат даври тугрисидаги ҳужжатлар Пенсия жaмғapмacи томонидан "Ягона миллий меҳнат тизими"дан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;

-давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Мазкур Қарорга асосан Давлат пенсия таъминоти борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талабларига мувофиқлаштириш, фуқароларга пенсия ва нафақаларни тайинлашда юзага келадиган ортиқча тўловларнинг олдини олиш ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари тасдиқланган.

Бундан ташқари 2022 йил 1 июлга қадар қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жaмғapмacининг мавжуд бинолари негизида "Намунали Пенсия жaмғapмacи бўлими"ни ташкил этилади.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar