Инфляция даражаси сентябр ойида Ўзбекистонда 1,4 % ташкил этди

Инфляция даражаси сентябр ойида Ўзбекистонда 1,4 % ташкил этди

Жорий йилнинг сентябр ойида истеъмол нархлари индекси (ИНИ) бўйича инфляция даражаси 1,4% ни ташкил этди ва январ-сентябр даврида ИНИ ўсиши 6,3% га этди, (Расм 1 ва 2).

Расм 1. Ойлик инфляция даражаси 2019-2020 йй.

Расм 2. Йиллик инфляция (ИНИ) 2019-2020 йй.

Жорий йилнинг сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,2% га қимматлашди, бу инфляция даражасининг 0,92 фоиз пункт (кейинги ўринларда – ф.п.) ўсишига олиб келди, ёки ИНИ ўсишига ҳиссаси 66%.

Расм 3. ИНИ ўсишига айрим маҳсулот гурухларининг ҳиссаси

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишишининг асосий омили гўшт ва ёғ маҳсулотлари, нон маҳсулотлари, тухум нархларининг ўсиши, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларининг мавсумий нархлари ўсиши сабаб бўлди.

Хусусан:

-бир ойда гўшт, парранда гўшти ва балиқ 3,8% га ўсди (салмоғи 0,39 ф.п.). Қўй гўшти 5,7% га, мол гўшти 5,0% - 5,4% оралиғида, майдаланган гўшт 4,2% га, колбаса 1,8-1,9% оралиғида, балиқ ва ундан тайёрланган консервалар ўртача 0,5% га, товуқ оёқлари 0,3%га қимматлашди. Аксинча, бошқа парранда гўштлари, 0,3% га арзонлашди;

- мева, сабзавот ва картошка ойига ўртача 3,0% га қимматлашди (салмоғи 0,23 ф.п.). Анор (15,5%), шафтоли (14,2%), карам (14,1%), банан (14,0%), мандарин ва апелсин нархлари (13,9% ва 10,9%), шунингдек бодринг (9,4%) ва сабзи (8,1%) бошқа маҳсулотлар нархларига қараганда сезиларли даражада қимматлашди. Помидор (-6,4%), булғор қалампири (-6,3%), лимон (-6,1%) ва олма (-1,4%) нархларининг мавсумий пасайиши чекловчи омил бўлди;

-нон маҳсулотлари (шу жумладан, донли ва дуккакли экинлар) ўртача нархи 1,2% (салмоғи 0,08 ф.п.) ошди, шу жумладан гуруч ва гуруч ёрмаси ўртача 3,2%, нўхат - 2,8%, биринчи нав унидан нон - 0,9% га, буғдой уни - 1,0% га, макарон ва макарон маҳсулотлари 0,8 дан 1,2% гача ошди;

-ёғ ва мой маҳсулотлари 2,3% га қимматлашди (салмоғи 0,07 ф.п.), шу жумладан пахта ва кунгабоқар ёғи - мос равишда 3,0% ва 2,4% га, сариёғ1,6% га ошди;

-тухум нархи бир ой ичида 6,5% ошди ва бу кўрсаткичнинг 0,06 фоиз пунктига ўсишини таъминлади.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари бир ой давомида 1,0 % ўсди, бу эса истеъмол товарлари инфляциянинг 0,36 фоиз пунктига ўсишига олиб келди.

Ушбу гуруҳ товарлари орасида умумий кўрсаткичнинг ўсишига энг катта ҳисса қўшган товарларга автомобиллар учун ёқилғи нархларининг кўтарилиши (нархларнинг 3,4 %га ўсиши, салмоғи 0,08 ф.п., шу жумладан пропан - 22,9 % ва 0,08 ф.п.), кийим-кечак (1,1% ва 0,09 ф.п.), дорилар (1,4% ва 0,04 ф.п.), поябзал (0,9% ва 0,02 ф.п.).

Семент нархининг 3,7% га пасайиши кузатилди (салмоғи -0,02 ф.п.).

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатишнинг ойлик тарифлари ўртача 0,5%га ўсди ва инфляциянинг 0,11 ф.п. қўшимча ўсишини таъминлади.

Пуллик хизматлар соҳасидаги тарифлар ўсишининг асосий омили шахсий хизматлар ва йўловчилар транспорти хизматлари нархининг ошиши бўлди.

Бозор конюнктураси ҳамда тадбиркорларнинг кўрсатилган хизматлар харажатлари негизида шаклланадиган маиший хизматлар тарифлари ойига ўртача 1,5%га қимматлашди (салмоғи 0,07 ф.п.).

Жорий йилнинг сентябр ойида йўловчиларни ташиш хизматининг нархи ўртача 1,6% га (салмоғи 0,05 ф.п.) ошди. Кўп вилоятларда такси хизматлари ҳамда шаҳарлараро автобусларда ташиш хизматлари учун тўловларнинг ошиши ушбу хизматлар нархининг республикада мос равишда ўртача 3,3% ва 3,9% га ўсишига олиб келади.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar