Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни бўлиб ўтган «Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат раҳбари – «Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт» эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан тузулган ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, кадастр соҳасидагидаги ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш борасида мавжуд муаммоларнинг ечими, фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши юзасидан мурожаатчиларнинг мурожаатлари такроран жойига чиқилган ҳолда ўрганилмоқда ва бир қатор сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Бошқарма Ахборот хизмати раҳбари Ш.Примқуловнинг Review.uz мухбирига хабар қилишича ҳозирги кунда Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 239 та мурожаатлари «фуқаробай» ишлаш тизими орқали мурожаатларни ижобий ҳал этиш йўлга қўйилган.
Юқоридаги 239 та мурожаатлардан ҳозирги кунда 49 таси жойига чиқиб ўрганилиб ижобий ҳал этилди. Қолган 190 мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Мисол учун, Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ўразалиев.Ш "Қўшниси томонидан қурилган гаражни учдан бир қисми унга тегишли бўлган ер участкасидан ўтиб қурилганлигидан норози бўлиб ва ушбу ҳолат юзасидан қўшниси билан чегара майдонларига аниқлик киритиб бериш"ни сўраб мурожаат қилган. Кадастр ходимлари ушбу мурожаатни ижросини таъминлаш мақсадида Ўразалиев.Ш ва қўшнисининг ўзаро чегарадош ҳудудларига аниқлик киритиб берди ва ҳозирги кунда қўшниси билан бўлган келишмовчликлар бартараф этилди.
Яна шуни таъкидлаш керакки ҳар бир мурожаат мурожаатчининг хонадонига борилган ҳолда ўрганилади.
Izoh qoldirish