Бош прокуратура моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар кузатилса фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилишларини сўрамоқда. Қуйида ҳудудлар прокуратураларининг телефон рақамлари келтирилган.
Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилган. Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.
Мурожаат учун телефонлар:
- Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
- Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
- Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
- Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
- Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
- Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
- Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
- Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
- Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
- Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
- Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
- Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
- Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
- Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007
Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.
Izoh qoldirish