Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда

Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда

Ўзбекистонда хорижий авиаташувчилар учун аэропортларда хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хусусан, 2020 йилнинг 1 март санасидан эътиборан барча маҳаллий аэропортларда учиб келаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш ставкаси бекор қилинади. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари пасайтирилади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортининг "Business Lounge" даги хизматларининг нархи ҳам пасайтирилди.

Таъкидланишича, ушбу чоралар халқаро авиация хизматлари бозорида республика аэропортларининг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат аҳолиси талабларини қондириш ва мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

Хорижий авиакомпанияларнинг республика аэропортларида парвозларни амалга ошириш харажатларини пасайтириш мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархини пасайтиришга йўналтирилган.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar