Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йилдаги ўсиши ҳақида маълумот берди

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йилдаги ўсиши ҳақида маълумот берди

Жаҳон банкининг баҳолашича, октябрь ойидаги маърузада таъкидланганидек, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 0,6 фоизга ўсган.

Жаҳон банкининг январь ойидаги «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» мавзусидаги маърузасида Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 4,3 фоизга, 2022 йилда эса 4,5 фоизга ўсиши ҳақида эълон қилинган.

Маърузага мувофиқ, умуман Марказий Осиёда бу йил иқтисодий ўсиш суръати 3 фоизгача тикланади. Бунга эса ҳудудларнинг Хитой томонидан таклиф этилган «Бир белбоғ — битта йўл» ташаббусида фаол иштирок этиши доирасида хомашё ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажмининг ўсиши имконият туғдиради.

Умуман олганда, 2021 йил давомида COVID-19га қарши вакцинанинг кенг миқёсда қўлланилиши давом этган тақдирда, жаҳон иқтисодиётининг ушбу йилда 4 фоизга ўсиши кутиляпти.

Экспертларнинг сўзларига кўра, агар директив органлар пандемияни жиловлаш ва инвестицияларнинг ўсишига олиб келувчи ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кескин чоралар кўрмас экан, тикланиш секин давом этади.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar