Рамазон ойининг бошланиши нечинчи апрелга тўғри келиши маълум бўлди

Рамазон ойининг бошланиши нечинчи апрелга тўғри келиши маълум бўлди

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар