2021 йил «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича туб бурилиш йили бўлди

2021 йил «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича туб бурилиш йили бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилга мўлжалланган Парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистон аҳолисининг демографик ўзгаришлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда амалга оширилаётган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" (шаҳар аҳолиси учун) дастурларини амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари Президент фармони билан 2018 йилда қабул қилинган.

"Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш учун республиканинг ҳар бир вилояти ва шаҳрида, биринчи навбатда чекка ҳудудларда ва қийин иқлим шароити бўлган ҳудудларда аҳолининг турмуш шароитлари ва турмуш даражасини тубдан яхшилашни таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида ўтган давр мобайнида 5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган 1200 та маҳалла ва қишлоқ кўриниши ҳамда шароити тубдан ўзгариб, яхшиланди. Сув қувурлари, электр тармоқлари, газ қувурлари ва канализация тизимларини қуриш ва таъмирлаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, 5 минг 607 километр ички йўллар, 369 та ижтимоий объектларни таъмирлаш, 969 та бозор инфратузилмаси объектлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш кўзда тутилган. Шу мақсадда маҳаллий хокимиятлар қошида "Обод маҳалла" жамғармалари тузилди.

Ушбу давлат дастурларининг амалга оширилиши қишлоқ жойларда ҳам, Ўзбекистон шаҳарларида ҳам одамларнинг турмуш даражасини оширишда ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Буни халқаро ташкилотларнинг тадқиқотлари ҳам тасдиқлайди.

Жаҳон банкининг «Ўзбекистон аҳолисини тинглаб» (Listening to citizens of Uzbekistan (L2CU) тадқиқотига кўра, дастурлар ижроси сабаб сўнгги тўрт йилда сув таъминотидаги узилишлар сезиларли пасайган.

2018 йил сентябридан 2020 йилнинг мартига қадар сув таъминотида (умумий водопровод крани, қудуқ, дарё суви, булоқ суви, етказиладиган сув) узилишлар рўй берган уй хўжаликлари сони 6,5 фоизга камайган (11 фоиздан 4,5 фоизга). Ушбу пасайиш шаҳар аҳолиси ҳисобига амалга ошган.

Бундан ташқари аҳолининг электр тармоғига уланиш кўрсаткичлари ҳам яхшиланди. 2010 йилда қишлоқ аҳолиси ўртача бир кунда бир соат давомида электр тармоғидан узилган бўлса, 2020 йилга келиб, узилиш ўртача ярим соатни ташкил этди. Шундай қилиб, сўнгги 2 йилда шаҳар аҳолиси стабил электр таъминоти эга бўлиб қолмоқда, бироқ қишлоқ уй хўжаликлари эълектр таъминоти тиғиз соатларда ёмонлашган.

Аҳолининг уй иситиш таъминоти ҳам сезиларли яхшиланди. 2018 йилда аҳолининг 80 фоизи иситиш тизимига муҳтож бўлган бўлса, 2020 йилга келиб, бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил қилмоқда.

Бироқ 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли дастур ижроси вақтинча тўхтатиди. Шу билан бирга Ўзбекистон ҳукуматининг 2020 йилдаги коронавирус инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича инқирозга қарши чора-тадбирлари доирасида қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва қишлоқларни босқичма-босқич ободонлаштиришга қаратилган чоралар қабул қилинди.

2021 йил «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларининг ёндашуви ва босқичма-босқич ижросини тубдан ўзгартирган йил бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу давлат дастурларини амалга оширишга ёндашувлар ўзгаргарди. Ёндашув янада мураккаблашди ва ушбу дастурларни амалга ошириш марказлаштириш тамойили асосида амалга оширила бошланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2021 йилда амалга оишириладиган ишлар:

- Республиканинг 2721 та маҳалласида 10000 км дан ортиқ ички йўллар таъмирланиб, 4000 км дан ортиқ ички сув таъминоти тармоғи тортилади. Бу ишлар учун жами 3 трлн. сўм ажратилади.

- “Обод қишлоқ” дастури доирасида - 79 та мактаб, 171 та мактабгача таълим ташкилоти, 161 та тиббиёт муассасаларида қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

- “Обод маҳалла” дастури доирасида - 57 та мактаб, 37 та мактабгача таълим ташкилоти, 15 та тиббиёт муассасаларида қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

- 5377 маҳаллага 15000 км электр узатиш линиялари ётқизилиб, 4000 дан ортиқ трансформатор модернизация қилинади. Бунинг учун 2,1 трлн. сўм маблағ ажаратилади.

- “Темир дафтар” га киритилган 300000 нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. 500000 ёшлар ва 200000 аёллар иш билан таъминланади.

- 2020-2024 йилларда Жаҳон банки (ЖБ) ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) кўмагида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ИТКҚВ) "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси (умумий қиймати 183,6 млн.), доирасида 300 дан ортиқ қишлоқлар асосий ижтимоий инфратузилма сифатини яхшилаш учун молиялаштириши мумкин. Ушбу лойиҳа доирасида ВБ ва ОИИБ 2021 йилда Фарғона, Aндижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 21 туман ва 60 қишлоқларда 485 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.

- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ички йўллар, йўлаклар, ижтимоий объектлар ва кўп қаватли уй-жойларнинг эксплуатация тизимини яхшилайди. Сектор раҳбарлари ўз ҳудудида бажарилаётган ишлар бўйича маҳаллий кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот беради.

Таъкидлаш жоизки, мазкур давлат дастурларининг амалга оширилиши мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва самарали ривожлантириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда иқтисодиётнинг ушбу секторида самарадорликни оширишга хизмат қилиши лозим.

2021 йилнинг 2 апрелида президент ПҚ-5048 «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

"Обод қишлоқ" ва "Обод Маҳалла" дастурлари доирасида барча туман ва шаҳарлардаги жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.

Бироқ 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли дастур ижроси вақтинча тўхтатилди. Шу билан бирга Ўзбекистон ҳукуматининг 2020 йилдаги коронавирус инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича инқирозга қарши чора-тадбирлари доирасида қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва қишлоқларни босқичма-босқич ободонлаштиришга қаратилган чоралар қабул қилинди.

Қишлоқ жойларида инфратузилманинг мавжудлиги ҳаёт сифатини ўзгартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш калитидир. Шу муносабат билан 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари янги ёндашувлар асосида шакллантирилди. Аҳоли эҳтиёжи ҳамда 206 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари, йўл, электр таъминоти, коммунал хизмат ва тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган раҳбарлар таклифларидан келиб чиққан ҳолда 8 мингта маҳаллада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди. Ободонлаштириш ишлари билан бирга иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳам ишлар белгиланган.

Эътиборлиси, мураккаб инқироздан чиқиш йили бўлиб тарихга муҳрланадиган 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишга илк бор ташқи манбалардан жалб қилмаган ҳолда маблағ ажратилади. Ушбу маблағлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви таъминоти, автомобиль йўллари ва инфратузилма объектлари бўйича мақсадли дастурларга йўналтирилади.

Нодира Қурбонбоева, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар