COVID-19 пандемияси шароитида давлатнинг пухта ўйланган ривожланиш стратегияси жуда муҳимдир – эксперт

COVID-19 пандемияси шароитида давлатнинг пухта ўйланган ривожланиш стратегияси жуда муҳимдир – эксперт

COVID-19 пандемияси шароитида давлатнинг пухта ўйланган ривожланиш стратегияси жуда муҳимдир. У салбий таъсирларни юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни барқарорлаштириш, ривожланиш йўлларини аниқлаш, ушбу хавф-хатар ва унинг оқибатларига қарши курашиш учун барча ресурсларни сафарбар этиш имконини беради.

- Ҳозир биз инқироз шароитидамиз. Владимир Львович, сизнинг фикрингизча, қайси давлатлар ўз стратегиялари туфайли инқирозни енгиб ўтади?

- Инқирознинг ҳар хил турлари бор: глобал, ижтимоий-иқтисодий, молиявий, техноген. Биз пандемия келтириб чиқарган глобал инқироз билан иш олиб бормоқдамиз. Бундай таҳдид, шубҳасиз, бутун дунё аҳолиси ҳаётига таъсир қилади. Бу ХХ-ХХI асрлар чегарасида ягона бозор маконининг юзага келиши билан боғлиқ. Албатта, халқаро ҳудудий ва миллий бозорлар ҳам мавжуд, аммо уларни жаҳон бозоридан ажратиб бўлмайди.

Жаҳон бозорининг шаклланиши дунё ҳамжамиятининг яратилишига олиб келди. Бундай пандемия, ХIХ асрда бўлганида, балки Хитойдан ташқарида сезилмай қолиши ҳам мумкин эди. Шу билан бирга, Хитойнинг узоқ муддатли миллий стратегияси унга нафақат бир қатор кўрсаткичлар бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллашга, балки тўсатдан келган таҳдидларнинг оқибатларини тезроқ ва осонроқ енгиш имконини берди. Ҳар қандай профессионал ёндашилган стратегия бир нечта сценарийлар асосида ишлаб чиқилади (кўпгина профессионал бўлмаган стратегия ишлаб чиқувчилар сингари минимал, максимал ва мақбул сценарийларни ажратиб кўрсатмайдилар).

Сценарийлар афзаллик томонлари билан ажралиб туриши, олдинда учраши мумкин бўлган стратегик хавфларга ва янги имкониятларнинг ўсишига қараб фарқланиши керак. Пандемиянинг бутун дунёга жиддий таъсири ҳаммага аён. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганида стратегиялар ишлаб чиқадиган мамлакатлар эса бу вазиятга тайёр экани маълум бўлмоқда. Бундай ҳужжат ҳар қандай профессионал тарзда ишлаб чиқилган стратегиянинг дастлабки бўлимларидан бири бўлиши керак ва у ҳар бир раҳбар учун жуда зарурдир. Ҳозирги карантин ва изоляция шароитида ишлаб чиқариш суръати секинлашмоқда, ЯИМнинг ўсиш тезлиги ва мутлақ қиймати пасаймоқда, ишсизлик даражаси ортиши оқибатида қашшоқлик даражаси ўсмоқда.

Стратег олдиндан юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни баҳолай олиш , энг муҳими эса — инсоният тарихида кўп марта содир бўлган улкан эпидемиялар туфайли юзага келган инқирозларнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқиши керак. Аммо, яна шуниси аҳамиятлики, ҳар бир янги хавф, ҳатто пандемия каби даҳшатли таҳдид ҳам кимларгадир янги имкониятлар эшигини очади. Шулардан, ҳозирда баъзи тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига жаҳон бозорида талаб жуда катта бўлмоқда. Ўз стратегик сценарийларида юз бериши мумкин бўлган пандемияни ҳисобини олган ишлаб чиқарувчилар ютиб чиқадилар.

- Россияни нима кутмоқда?

- Мен давлатимизнинг коронавирус билан тўқнашганда юзага келган қийин вазиятини баҳолай оладиган эпидемиология соҳасидаги мутахассис эмасман.Умид қиламанки, куз ойларига бориб эпидемиологик вазият яхшиланишни бошлайди.

- Владимир Львович, стратегия нима? Давлат қурилиши ва бошқарувида унинг муҳимлиги нимада?

— Бу саволга бир нечта жавоблар мавжуд — қатъий формулалар ва машҳурроқ сентенциялар шаклида. Журналингизнинг кўп сонли ўқувчилари учун мен қуйидаги таърифни таклиф қилишим мумкин: стратегия келажакдаги номаълум тартибсизликлар орқали тузатилган устуворликлар ва мақсадларга йўналтирилган қўлланма. Бу донолик билан танланган ҳужумлар векторига ресурс чекловларини тахмин қилган ҳолда кўпайтирилишидир. Барча фанлар сингари стратегия назарияси ҳам фалсафадан келиб чиқади. Бироқ, дастлаб стратегия айнан ҳарбий лидерлар: Сун Цзи, Гай Юлий Цезар ва Византия императори Маврикий туфайли ишлаб чиқилган. Улар ўзларининг китоблари ва эслатмаларида бизга амалий тавсиялар қолдиришган, уларнинг кўплари чуқур стратегик аҳамиятга эга. ХХ аср бошларида стратегия бизнес соҳасида қайтадан туғилди. Ҳозирги кунда у давлат раҳбарияти ва иқтисодий менежментга нисбатан фаол ривожланмоқда. Стратегия методологиясидан фойдаланиш стратегик раҳбарлар томонидан белгиланган мақсадлар ва кўрсаткичлар томон ҳаракат йўналишини текширишга ёрдам беради. Давлат, вилоят, корпорация бошлиқлари стратегик фикрлаш, бой тафаккурга эга бўлсалар, операцион бошқарув билан тўлиқ банд бўлмасалар келажакка ҳаракат йўналишини ўзлари белгилаши мумкин. Аммо, стратегия назариясига таяниб ёки профессионал стратегларнинг тавсияларидан фойдаланиб , у рақобатчилар учун кутилмаган ва рақиблари учун хавфли бўлган энг самарали қарорларни қабул қилади.

- Стратегга қандай билимлар керак?

- Стратеглар ҳам, раҳбарлар ҳам стратегия методологияси бўйича махсус касбий билимга муҳтож. Айтганча, стратегнинг фаолияти келажакни олдиндан кўра билиш ва башорат қила олиш каби қадимий «касблар» дан келиб чиқади. Келажакни олдиндан кўра билиш энг муҳими, уларнинг тушунчалари ва тавсиялари ноёб сезги, онг ва онг ости ёқасида, рационал ва иррационал чегарада қарор қабул қилиш натижаси бўлган. Узоқ асрлар ва ўн йиллар давомида келажакни олдиндан кўра билишга интилишлар турли хил изланишларни келтириб чиқарди. Фақат амалий математиканинг ривожланиши ва ХVIII-ХIХ асрларда статистик усулларнинг пайдо бўлиши келажакда прогноз қилиш каби фаннинг яратилишига олиб келди, унинг асоси ривожланитириш ва режалаштиришдан олинган.

Стратегия келажак учун муҳим, самарали ва узоқ муддатли қарорларни ишлаб чиқаришда ва уларнинг тўлиқ амалга ошишида восита вазифасини ўтайди, аниқ режалаштириш орқали мақсадларни ҳаётга татбиқ этади. Стратегиялаш прогнозлар учун катта амалий аҳамиятга эга ва айнан стратегия туфайли энг муҳим ва устувор режалар амалга оша бошлайди.

Шу муносабат билан стратеглар ҳеч қачон ички интуицияни эътибордан четда қолдирмаслиги кераклигини таъкидламоқчиман. Аммо бунга кўр-кўрона эришиб бўлмайди, чунки стратегик қарорлар, таъкидлаганимдек, рационал ва иррационаллар чегарасида, назарияни чуқур ўрганиш билан бир қаторда, интуицияга таянган ҳолда чиқарилади.

Стратегиялаш назарияси ва амалиётининг иқтисодий моҳияти стратегия доимо зарур манбалар билан таъминланиши кераклиги билан боғлиқ. Ресурсларсиз стратегия — яхши тилаклар тўплами, маниловизм. Ва бугунги кунда бундай стратегиялар, афсуски, тобора кўп учрамоқда ва Россияда улар деярли етакчилик қилмоқда. Тўғри мезонни танлаш стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир. Вазиятни тасаввур қилинг: бир раҳбар ўнлаб ёки юз минглаб одамларни ёлғон мақсадга олиб келди. Ресурслар исроф қилинади, издошлар эса тубсиз жар ёқасига келиб қолади.

Стратегиянинг яна бир ва энг муҳим омили — бу ўз вақтида ҳаракат қилиш. Белгиланган мақсадга ўз вақтида эришиш, олдинроқ ҳам, кечроқ ҳам эмас, — бу жуда самарали ва ўта муҳимдир. Янги ихтиро пайдо бўлганда ва унга ҳали талаб бўлмаса, оммавий ишлаб чиқаришга киришишини кутмаслик керак. Стратег технологик инновациялар талабнинг биринчи импульслари пайдо бўлганда аниқ кўринишини таъминлашга ёрдам беради.

Шу муносабат билан стратеглар ҳеч қачон ички интуицияни эътибордан четда қолдирмаслиги кераклигини таъкидламоқчиман. Аммо бунга кўр-кўрона эришиб бўлмайди, чунки стратегик қарорлар, таъкидлаганимдек, рационал ва иррационаллар чегарасида, назарияни чуқур ўрганиш билан бир қаторда, интуицияга таянган ҳолда чиқарилади.

Стратегиялаш назарияси ва амалиётининг иқтисодий моҳияти стратегия доимо зарур манбалар билан таъминланиши кераклиги билан боғлиқ. Ресурсларсиз стратегия — яхши тилаклар тўплами, маниловизм. Ва бугунги кунда бундай стратегиялар, афсуски, тобора кўп учрамоқда ва Россияда улар деярли етакчилик қилмоқда. Тўғри мезонни танлаш стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир. Вазиятни тасаввур қилинг: бир раҳбар ўнлаб ёки юз минглаб одамларни ёлғон мақсадга олиб келди. Ресурслар исроф қилинади, издошлар эса тубсиз жар ёқасига келиб қолади.

Стратегиянинг яна бир ва энг муҳим омили — бу ўз вақтида ҳаракат қилиш. Белгиланган мақсадга ўз вақтида эришиш, олдинроқ ҳам, кечроқ ҳам эмас, — бу жуда самарали ва ўта муҳимдир. Янги ихтиро пайдо бўлганда ва унга ҳали талаб бўлмаса, оммавий ишлаб чиқаришга киришишини кутмаслик керак. Стратег технологик инновациялар талабнинг биринчи импульслари пайдо бўлганда аниқ кўринишини таъминлашга ёрдам беради.

— Бу қандай бўлиши мумкин?

- Стратегиялаш жараёнида трендлар ўрганилади: глобал, саноат, минтақавий ва корпоратив. Улар нафақат сифати, йўналиши билан, балки таъсир қиладиган омиллар ва ҳаётий соҳаларда, етуклик даражасида ҳам фарқланади. Баъзилари юқори етуклик босқичи билан ажралиб туради, иккинчиси йўқолади, бошқалари эса энди туғила бошлайди.. Стратег эса худди астроном каби тренднинг пайдо бўлишини биринчи бўлиб аниқлаши керак. Қайси мамлакат ёки корпорация ҳар доим олдинда бўлади? Олимлар, стратеглар ёки раҳбарлар биринчи бўлиб янги трендларни сезганда ва унинг асосида барча зарур ресурслар — меҳнат, моддий, молиявий, инфратузилма билан таъминланган инновацион технологияларни ишлаб чиққанлар ҳамиша олдиндадирлар.

— Дунё беқарор ва олдиндан бир гап айтиш қийин бўлган даврда стратегияларни қандай муваффақиятли амалга ошириш мумкин?

- Бунинг учун стратегияни мониторинг қилиш, ўзгарувчан ташқи ва ички шароитларда уни амалга оширишни таҳлил қилиш, янги имкониятлар ва кутилмаган таҳдидлар таъсири остида кўрсатмаларни аниқлаштириш мавжуд. Масалан, Хитойда буюк стратег Денг Сяопин туфайли 1976 йилда ишлаб чиқилган бир асрлик стратегия тасдиқланган. У ҳанузгача амалга оширилмоқда. Энди Хитой Коммунистик партияси раҳбарлари 100 йиллик стратегияни амалга ошириш муддатини 2068 йилгача қисқартирдилар ва шу билан бирга 200 йилгача ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишга тайёргарликни бошладилар. Ҳар уч ойда CПC Марказий Қўмитасининг пленуми ўтказилиб, унда стратегияни амалга оширишнинг аввалги босқичи якунлари эълон қилинади ва зарур бўлган аниқликлар киритилади. Аммо стратегиянинг асосий элементлари - унинг асосий кўрсатмалари, устуворликлари ва йўналтирилган вектори - ўзгармайди.

Ҳар қандай стратегия стратегик объектнинг чуқур қадриятларини англаш, уларни таҳлил қилиш ва шаклланган манфаатларга мувофиқ равишда тизимлаштириш, охир оқибат одамлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилиши жуда муҳимдир. Бу мамлакатга, минтақага, корхонага ва шахсга тегишли. Ҳар биримизнинг ўз ҳаётимиз бор. Ўз қобилиятингиз ва рақобатдош устунликларингиздан фойдаланиб, нима қилишни хоҳлаётганингизни, ҳаётингизни қандай йўналтиришни аниқламасдан қандай яшашингиз мумкин, сизнинг ҳаётингиз бунга арзийдими ёки ўзингизни бошқа нарсага бағишлашингиз керакми?

- Стратегиянинг моҳиятини аниқ тушуниш Россия амалиётида акс этмайди ва стратегия деб номланган кўплаб ҳужжатлар аслида номига мос келмайди, деб таъкидлаяпсиз. Нега бундай бўлди?

- Кўп мамлакатларда стратегиянинг моҳияти стратегиялар деб аталадиган ҳужжатларда акс этмайди. Ҳа, қандай қилиб улар профессионал стратеглар бўлсин, масалан, Россияда бу соҳада мутахассислар назария ва амалиёт — иқтисодчи-стратеглар тайёрлаш учун таълим стандарти бўлмаса? Менимча, фан ва олий таълим вазирлиги учун тегишли таълим стандартини тасдиқлаш вақти аллақачон келган, чунки барча йирик ва ҳатто кўплаб ўрта корхоналар, минтақавий ҳукуматлар ва федерал вазирликлар стратегия бўлимларига эга, аммо у ерда ишлайдиган одамлар стратегия соҳасида зарур касбий кўникмаларга эга эмаслар. МДУ «Иқтисодий ва молиявий стратегия» магистрлик дастури тасдиқланган мамлакатдаги биринчи университет (ва ҳалигача ягона) бўлди. Икки йил давомида Москва давлат университетининг Москва иқтисодиёт мактаби магистрантлари ушбу дастурнинг 35та тартибини ўрганмоқда.

Профессионал стратегларнинг етишмаслиги туфайли давлат органларидан яроқсиз ҳужжатларни тасдиқлаш сўралади. Мисол учун, 2008 йилда Россия Федерацияси ҳукумати 2020 йил стратегиясини тасдиқлади (расмий номи — 2020 йилгача бўлган даврда Россия Федерациясининг узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси). Баъзи мақсадлар «Российская газета»нинг биринчи саҳифасида эълон қилинди: 2020йилга келиб россияликларнинг ўртача иш ҳақи ойига $ 2, 7 минг бўлиши керак эди. Бир ўйлаб кўринг: ҳозир сизнинг танишларингиз орасида ўртача ойига $2, 7 минг даромад топадиганлар кўпми? Ушбу ҳужжатда 2020 йилга келиб «инновацион маҳсулотларнинг улуши 25-35% га ошиши керак»лиги кўрсатиб ўтилганди. Бироқ, 2018 йилда, Федерал давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, «Россия Федерацияси томонидан жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар улуши 6, 5%ни ташкил этгани» қайд қилинганди. Таққослаш учун: 2007 йилда Россияда ушбу маҳсулотларнинг улуши 5, 5% эди. Яъни, 11 йил давомида бу кўрсаткичнинг ўсиши атиги 1%ни ташкил қилди.

Кўриниб турибдики, стратегия нотўғри ишлаб чиқилган. Унда интеллектуал, технологик, моддий ва молиявий ресурсларга эга бўлмаган кўрсатмалар тасдиқланган. «Инновацион маҳсулотларни яратиш» нимани англатади? Аввало, одамларга таълим бериш керак. Бу вақт талаб этади: беш-олти йиллик бакалавриат ва магистратура, шунингдек уч-тўрт йиллик аспирантура. Ҳужжатни яратувчилар буни ҳисобга олмаганлар. Россияда илм-фанни молиялаштиришнинг ўзига хос кўрсаткичлари пасайиб бормоқда. Бу ҳолатда Россия иқтисодиётининг аксарият тармоқларида инновацион маҳсулотларни қаердан кутиш мумкин?

- Сиз Россияда стратеглаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқмоқдасиз. Ишингиз натижаларини кўряпсизми?

- Мана 48 йилдирки, профессионал ҳаётим стратегия назарияси ва амалиётига бағишланган. Мен Сибирь, узоқ Шарқ, Арктика, Красноярск ўлкаларининг илмий ва технологик тараққиёти ва комплекс иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этдим. Ушбу дастурларнинг кўпчилиги ўзининг миллий даражасида тасдиқланган. Мен Албания, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Мўғулистон, АҚШ, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларим билан энг муҳим стратегиялар устида ишлашга муваффақ бўлдим. Бундан ўн йил муқаддам Москва давлат университети ректори академик В. А. Садовничий менга ҳамкорларим билан бирга Москва давлат университетининг стратегик тадқиқотлар марказига раҳбарлик қилишни топширди. Биз Санкт-Петербургнинг сув таъминоти ва сув чиқариш стратегиясини ишлаб чиқдик, бу бугунги кунда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Санкт-Петербург сув канали Россиянинг Шимолий пойтахтини тоза сув билан таъминлайди — бу эса аҳоли соғлиғини сақлашнинг асосий омилидир. Санкт-Петербургда сувни тозалашнинг янги технологиялари жорий этилгунига қадар, шаҳарда 147 вирусли гепатит ҳолати қайд этилган эди ва ҳозирги вақтда 100 минг кишига 6тадан кам ҳолат тўғри келади ва булар асосан сув сифати туфайли. Ушбу тажриба ҳамкасбларим ва мен учун Ўзбекистонда сув таъминоти, оқава сувларни чиқариш ва сув баланси стратегиясини ишлаб чиқишда фойдали бўлди, чунки бу ерда сув сифати ва сув чиқариш билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд.

- Сиз саноат, минтақалар ва мамлакатлар раҳбарларига ёрдам берасиз. Улар ёрдам сўрашдан олдин асосан қандай муаммоларга дуч келишади?

- Кўпинча муаммо шундаки, менежерлар, бухгалтерлар, иқтисодчилар томонидан амалга ошириладиган уй қурилиши стратегиялари ишламайди, уларнинг барчаси аъло даражадаги мутахассислар, аммо стратегия соҳасида эмас, уларда айнан стратегиянинг самарали услуби йўқ. Стратегия ишнинг сифатли бўлиши учун эмас, балки ҳисобот бериш учун тайёрланади. Бундай стратегиялар одатда жавонларда чанг тўплаб ётади.

Мен таниқли давлатлар ва компанияларнинг етакчилари билан, яъни стратегияни муҳим ишчи ҳужжат сифатида ишлата оладиган ва барча қарорларни ҳаётга татбиқ этадиган, масалан, General Electric бош директори Жек Уэлч каби стратеглар билан ҳамкорлик қилиш бахтига муяссар бўлдим. Стратегия — ҳар доим раҳбарлар билан ўзаро муносабатлар натижаси. Аммо кўпинча муаммо мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ. Масалан, минтақавий стратегия ҳеч қачон ушбу минтақада фаолият кўрсатаётган корпорациялар, корхоналар, шунингдек, ўша ҳудуд аҳолиси манфаатларини ҳисобга олмаса, амалга ошмайди. Натижада, стратегия ҳавода осилади. Шу билан бирга, минтақавий ва миллий стратегиялар ҳар доим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар даражасида амалга оширилади.

Ва ниҳоят, барча корхоналар, ҳудудлар ва мамлакатларнинг раҳбарлари доимо ресурслар танқислигидан қийналишади ва профессионал тарзда тайёрланган стратегия, оз, аммо мақсадли тақсимланган ресурслар билан муҳим ва ҳатто катта мақсадларга эришиш имконини беради.

- Сизни одатда башоратчи дейишади. Ўз вақтида сиз бир нечта қизиқарли ва асосли тахминлар қилгансиз. Ўзингиз ишонган хулосаларни татбиқ этишда қандай омилларга суянасиз?

- Аввало, мен режалар, эълон қилинган дастурлар ва мақсадларни таҳлил қиламан. Ушбу мақсадлар манбалар билан қай даражада таъминланганини аниқлашга ҳаракат қиламан. Миллий ёки минтақавий маҳсулот ёки маълум бир компаниянинг маҳсулотига сарфланадиган харажат кўп нарсани айтиб бериши мумкин. Агар маҳсулотни ишлаб чиқариш қиймати унинг бозор нархидан паст бўлса, компания яхши ишламоқда. Аммо, агар бир рубль маҳсулотни ишлаб чиқариш учун икки рубль сарф қилинса, бундай компания душанба кунигача омон қолмайди. Бундан ташқари, энг муҳим иқтисодий кўрсаткичларнинг динамикасини кузатиб бориш керак. Улардан бири — ялпи ички маҳсулот. Ушбу кўрсаткич биринчи марта 1934 йилда, 1971 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган Саймон Кузнец томонидан таклиф этилган.

Ҳар қандай стратегик объектнинг келажаги декларацияланмаган, аммо ҳақиқий натижаларга эришиш нуқтаи назаридан баҳоланиши керак. Агар давлат, минтақа ёки корхона ўз олдига амалга ошира олмайдиган мақсадларни қўйса, бу ҳалокатга олиб келади. Ва бу стратегия хато экани кўринади, унинг етакчилари эса узоқни кўра олмасликларини намойиш этадилар. Шунинг учун стратегия сиёсий етакчилар учун хавфлидир: у аниқ хатоларни, мақсад ва кўрсатмаларнинг амалга ошмаганини намоён қилади. Бошқа томондан, амалий ва ишончли стратегия ҳар қандай раҳбарга, ҳатто имкониятлари чекланган бўлса ҳам, ғолибнинг самарали қуролини беради. Стратегия — бу муваффақият фалсафаси. У доимо ғалаба қозонишга қаратилган. Айни пайтда стратегия — жуда нозик масала. Ахир, унинг кўпгина элементлари ва ҳужжатлари ҳар доим махфийдир. Милоддан аввалги VI-V асрларда яшаган қадимги Хитой стратеги Сунцзи: Юзта жангда ғалаба қозониш иккинчи яхши натижа, душман режаларини барбод қилиш натижаларнинг яхшисидир” деганди.

Аммо сиз ушбу режаларни билмасангиз, буни қандай амалга оширишингиз мумкин?

- Шунинг учун стратегиянинг муҳим қисми, режалар ҳар доим рақобатчи ва рақибларга номаълум бўлиши керак. Бундай вазиятда раҳбарлар дилемма билан дуч келишади. Бир томондан, амалга оширилаётган стратегиянинг моҳияти рақобатчи ва рақиблар томонидан номаълум бўлган қоронғилик билан яширинган бўлиши керак, бошқа томондан, етакчининг муваффақиятга эришиши учун у одамларнинг ғайратини уйғотиши, стратегия уларнинг ҳаётий ҳақиқатига айланишига имкон берадиган қадриятлар, қизиқишлар ва интилишларни намойиш қилиши керак.

Россия янги динамизмга муҳтож. Ўқитувчилар ва олимлар, айниқса ушбу даврда, талабалар, магистрантлар ва аспирантларни суст ривожланишнинг инерциясига эмас, балки фанни Стратегияга асосланган иқтисодий ривожланишнинг локомотивига айлантириш учун йўналтиришга ҳаракат қилишлари керак. Шу сабабли стратегия янги фан, янги таълим йўналиши ва янги касб сифатида жуда долзарб ва самарали ҳисобланади.

Анастасия Пензина суҳбатлашди

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар