2021 йилда кучли тикланишдан сўнг, жаҳон иқтисодиёти янги COVID-19 штаммлари тарқалиши таҳдидлари, шунингдек, инфляция, қарз ва даромадлар тенгсизлигининг кучайиши фонида аниқ секинлашув даврига кирмоқда, бу эса ривожланаётган мамлакатларнинг тикланишига хавф солиши мумкин.
2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 6,2%, Тожикистон 7,1% ва Қозоғистон 3,5% га етди. Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ 2022 йил ва 2023 йилларда Марказий Осиёда энг кўп ўсишини башорат қилмоқда. 2022 ва 2023 йилларда миллий иқтисодиётнинг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизни ташкил этиши прогноз қилинди.
Дунё турли мамлакатлари бўйлаб тўхтатилган истеъмол талаби қондирилаётгани ва молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари босқичма-босқич тўхтатилаётгани сабабли, глобал иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 5,5 фоиздан 2022 йилда 4,1 фоизгача ва 2023 йилда 3,2 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
2021 йил Европа ва Марказий Осиёда ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга ўсган, бу жорий йилнинг катта қисмида ички талаб кутилганидан тезроқ тикланишидан дарак беради. Евро ҳудудида иқтисодий фаолликнинг кучайиши ва хомашё нархларининг ошиши экспорт ва пул ўтказмаларини қўллаб-қувватлаб, минтақанинг тикланишига янада туртки берди. Маълумотлар кучлироқ суръатни кўрсатган ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг тахминан 90 фоизида 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш даражасининг юқорига қараб қайта кўриб чиқилишига ёрдам берди.
Бироқ, яқинда чоп этилган маълумотлар пандемия ҳозирги тўлқинининг таъсири салбий бўлишини, шу жумладан мамлакатлар ичида ҳаракатланиш чекловлари кучайтирилиши ва халқаро саёҳатлар тақиқланиши мумкинлигини кўрсатади.
Янги экспорт буюртмалари сони камайди, бу эса ташқи талаб ва таъминотнинг заифлашганини кўрсатади. COVID-19 ҳолатлари кўпайиши, инфляция ўсиши ва сиёсий ноаниқлик кучайиши сабабли истеъмолчиларнинг ишончи пасаймоқда. Минтақадаги кўплаб мамлакатларнинг марказий банклари пул-кредит сиёсатини рағбатлантирувчи чораларни тезда тўхтатмоқда.
Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш 2022 йилда 3 фоизга секинлашиши прогноз қилинмоқда, бу 2021 йилдаги кўрсаткичнинг деярли ярми, сабаби макроиқтисодий сиёсатнинг кескинлашиши ва COVID-19’нинг такрорий авж олиши, шу жумладан унинг омикрон штамми талабга салбий таъсир кўрсатади.
Фискал қўллаб-қувватлаш чораларини янада қисқартириш фонида 2023 йилда минтақада иқтисодий ўсиш секинлашиши ва 2,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Глобал миқёсда ва евроҳудудда иқтисодий ўсиш секинлашиши ва хомашё нархининг пасайиши сабабли ташқи талабни рағбатлантириш 2023 йилда сусайиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2023 йилда пандемиядан олдинги тенденциядан тахминан 1,5 фоизга паст бўлиши прогноз қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш