Yandex Go компанияси Тошкентда ҳайдовчиларга энг яқин эмлаш пунктини кўрсатадиган алгоритмни ишга туширди

Yandex Go компанияси Тошкентда ҳайдовчиларга энг яқин эмлаш пунктини кўрсатадиган алгоритмни ишга туширди

Yandex Go компанияси ҳамкор ҳайдовчиларига Тошкентда энг яқин коронавирусга қарши эмлаш пунктини топишга ёрдам берадиган махсус алгоритмни ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Review.uz’га маълум қилди.

Aгар ҳайдовчи COVID-19 эмлаш пункти яқинида бўлса, дастур у ерга боришни таклиф қилади. Лекин паспортингиз ёнингизда бўлиши керак. Бу ҳайдовчиларга шаҳарда эмлаш учун қулай жой қидириш вақтини тежашга ёрдам беради.

Yandex Go шунингдек, фойдаланувчи ва ҳамкор ҳайдовчиларига ниқоб тақиш ва бошқа профилактика чоралари тўғрисида маълумот беришда давом этмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар