БМТТД ва Канада Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда

БМТТД ва Канада Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда

Орол денгизи ҳавзасидаги хозирги кунда қурғочил ва кимсасиз бўлиб қолган ерларга Канаданинг маҳаллий ташаббуслар жамғармаси қўллаб-қувватлаши остида янги инновациявий ташаббус ишга туширилган ва мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон Республикаси таркибидаги автоном ҳудуд – Қорақалпоғистон Респбуликасидаги ҳар бир уй ва мактабга тоза ичимлик сувини етказиб бериш учун зарур бўлган ўта муҳим инфратузилма барпо этилмоқда.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска хонимнинг айтишича, ушбу инфратузилма мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи камида 40 000 нафар аҳоли ўз жўмракларидан касал бўлиб қолиш хатарисиз сув ичиш имкониятига эга бўлишларини таъминлашга ёрдам берди.

«Бу сўнгги йил давомида айниқса? муҳим аҳамият касб этди, чунки биз ҳозирги авлод учун жуда оғир кечган пандемияни бошимиздан ўтказдик», - деди у. «Коронавирус хавфсиз бўлмаган сувни истеъмол қилиш сабабли келиб чиққан касаллик билан бир вақтда юқса, улар бир-бирининг таъсирини янада оғирлаштиради ва инсонларни янада заифроқ қилади».

Шунингдек, Димовска хоним қайд этишича, асосий эътиборни Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Чимбой ва Бўзатау туманларига қаратган ташаббус аёллар ва болалар учун алоҳида аҳамият касб этди, чунки «улар тоза сув ва ўз оилаларини пандемия шароитида ҳимоя қилиш учун зарур бўлган дезинфекция воситаларини олишга кўпинча молиявий маблағлар ва вақт сарф қиладилар».

COVID-19 пандемияси бутун Ўзбекистон бўйича аҳолининг саломатлиги учун салбий оқибатларни келтириб чиқарди ва улар ичимлик сувининг танқислиги сабабли янада оғирлашди. Бу одамларнинг даромадларини, турмуш даражасини ва ҳаёт сифатини чеклаб қўйди, айниқса, мамлактнинг энг ҳимоясиз бўлган қишлоқ ҳудудларида. Орол денгизидаги фалокат оқибатлари уларнинг саломатлик даражасини ва тоза сувдан фойдаланиш имкониятини ҳамда тадбиркорликнинг ривожланиш суръатини чеклаб қўйган Қорақалпоғистон аҳолиси энг катта муаммолар билан тўқнашганлар сафидан ўрин олдилар.

Ўзбекистондаги Канада вакилининг хабар беришича, Канаданинг маҳаллий ташаббуслар жамғармаси мазкур лойиҳани БМТТД билан ҳамкорликда амалга оширишининг асосий сабаби шундан иборат-ки, инсонлар ўз саломатликларининг энг мақбул даражасини ушлаб туришларини таъминлашда кўмак бериш орқали ушбу лойиҳада Қорақалпоғистонда ривожланиш катализатори сифатида хизмат қилиш салоҳияти мавжуд.

«Қорақалпоғистон аҳолисида ўз тараққиётини бошқариш учун қувват ва ирода мавжуд», - деди у. «Уларга давлат секторининг тўғри ва мақсадли инвестисияларини таъминлаш учун фақатгина кичик бир ёрдам керак холос». Канаданинг маҳаллий ташаббуслар жамғармаси (CФЛИ) тараққиёт мақсадида расмий кўмак олиш ҳуқуқига эга 120дан ортиқ мамлакатларда бу каби кичик кўламли ва юқори самарали лойиҳаларнинг молиялаштирилишини таъминлайди.

Қорақалпоғистонни тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг икки асосий жиҳати мавжуд. Биринчидан, лойиҳа доирасида шароит энг оғир бўлган Мўйноқ ва Чимбой туманларини сув билан таъминлаш учун янги инфратузилмани яратиш ҳамда Бўзатау туманига мавжуд сув манбаларидан янада самаралироқ фойдаланиш учун кўмак бериш назарда тутилган. Мўйноқ ва Чимбой туманларидаги ишлар маҳаллий мактаблар яқинида жойлашган ва 1202 нафар одам учун сувдан фойдаланиш имконини берувчи учта артезиан қудуқларни қазиш ва асосий электр тармоғига боғлиқ бўлмаган қуёшдан қувватланадиган чўктирма сув насосларини улашдан иборат. Бўзатау туманида эса тўрт нафар қишлоқ фуқаролар йиғинларида 456 нафар аҳолини сув билан таъминловчи тўртта электр сув насослари ўрнатилди.

Иккинчи жиҳати эса Мўйноқ, Чимбой ва Бўзатау туманларидаги маҳаллаларда сувни тозалаш ва гидролиз қилиш учун янги ускуналар тизимини ўрнатишни назарда тутади. Ер ости сувларини ичимлик ва хўжалик мақсадларида тозалаш учун саккизта янги тескари осмос тизимлари (ТОТ) ишлатилмоқда ва бу 1943 нафар маҳаллий аҳолига фойда келтирди. Лойиҳа доирасида, шунингдек, COVID-19 вирусига қарши юқори самарадор ва хавфсиз бўлган дезинфекция воситаси, гипохлорит натрий моддасини олиш учун ТОТнинг ҳамроҳ маҳсули намакобидан фойдаланувчи гидролиз қурилмаларининг саккизта тўплами ўрнатилди ва бунинг натижасида 1748 нафар аҳоли фойда кўрадилар.

Мазкур қурилмаларга қўшимча равишда Тахтакўпир туманида 3кВт қувватга эга қуёш (фотоелектр) электрстансияси ўрнатилган бўлиб, «Коструба» номи билан маълум бўлган Қишлоқ фуқаролар йиғинига ёрдам бериш мақсадида илгари ўрнатилган сув тозалаш ускуналари учун электр қувватини таъминлаб беради ва 195 нафар аҳолига манфаат келтиради.

Қайд этиш лозим-ки, мақсадли ҳудудларда ичимлик суви, дезинфекция воситалари ва электр қувватидан фойдаланиш имкониятларини енгиллаштириш кичик тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш мумкин бўлган вақт ва маблағларни тежаб қолишга ёрдам бериши мумкин. Қорақалпоғистонда кичик тадбиркорлик секторини мустаҳкамлаш минтақанинг COVID-19 пандемиясидан сўнг қисқа муддатли тикланиши учун ҳамда Орол денгизининг қуриши келтириб чиқарган тўхтовсиз қийинчиликлар қаршисида иқлим ўзгаришига чидамли қишлоқ хўжалигига ва яшил иқтисодий ривожланишга узоқ муддатда ўтиши учун энг муҳим шарт сифатида кўрилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар