Google, Facebook ва Yandex ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин

Google, Facebook ва Yandex ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин

Ўзбекистон Google, Facebook ва Yandex билан ушбу компанияларнинг серверларини мамлакатда жойлаштириш бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Бу Интернет-фойдаланувчиларнинг ушбу хизматлар тақдим этадиган аудио, видео, дастурий таъминот ва контентнинг бошқа турларини юклаб олиш тезлигини оширади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, бу республикадаги фойдаланувчилар учун Интернетдан фойдаланиш тезлигини оширади.

Унинг қўшимча қилишича, дунёнинг йирик интернет хизматларини компаниялари томонидан сервер ускуналарини локализацияси амалга оширилади. Шунингдек, фойдаланувчилар учун телекоммуникация тармоқларининг кенглигини ошириш ва аҳоли учун уланиш тезлигини ўртача 10 дан 100 Мбит/с гача, корхона ва ташкилотлар учун эса 100 дан минг 1000 Мбит/с гача ошириш орқали фойдаланувчиларга интернет тезлигини 10 баробаргача ошириш режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар