14 декабрь куни “Tashkent City”даги 21 қаватли “Hilton” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу меҳмонхона тадбирлар учун барча залларнинг табиий ёритишга эгалиги билан Тошкентда ягонадир. Бундан ташқари меҳмонхона 4 минг одамли сиғимга эга Конгресс-марказининг ёнида жойлашган.
Барча анжуман заллари 1 ва 2-қаватларда жойлашган бўлиб, анжуман ва бошқа тадбирлар давомида меҳмонларнинг ҳаракатланишини осонлаштиради.
“Hilton”нинг тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган умумий майдони 2 453 квадрат метрни ташкил қилиб, ўз ичига 5 та кўп функцияли анжуманлар залини ҳамда ёзги айвонга чиқадиган кенг банкетлар залини олади.
Мазкур меҳмонхона “Hilton” тармоғига асос солинганига 100 йил тўлган санада очилиши ҳам эътиборга сазовор бўлиб, Тошкентдаги отел дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолияти юритувчи меҳмонхоналар тармоғида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди.
Изоҳ қолдириш