2020 йил июннинг иккинчи ярими ҳолатига кўра, “Ookla” компанияси Speedtest.net сервиси “COVID-19” Интернет глобал суръатига таъсири”ни эълон қилди. Натижалардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган.
Жаҳон миқёсида “COVID-19” пандемияси шароитида июнь ҳолатига интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 2 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 8 фоизга кўтарилган.
Ўзбекистонда интернет тезлиги эса, 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобиль интернет тезлиги Mobile Speed Change) эса 16 фоизга кўтарилган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда охирги бир йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Таҳлилларга кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 бароварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/с. бўлган бўлса, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра 26,77 Мбит/с. ни ташкил этди. 2020 йил 15 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,59 Мбит/с. гача кўтарилди.
Изоҳ қолдириш