Ўзбекистон дунёда интернети арзонлиги бўйича 21-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунёда интернети арзонлиги бўйича 21-ўринни эгаллади

Британиянинг cable.co.uk портали 230 мамлакатдаги интернет нархлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, интернети арзонлиги бўйича Ўзбекистон дунёда 21-ўринни эгаллаб турибди. Портал маълумотида келтирилишича, мамлакатда 1 ГБ интернет учун энг юқори нарх — 23,75 доллар, ўртача нарх — 0,60 доллар, энг паст нарх — 0,01 доллар. Бир йил давомида Ўзбекистон кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олди.

Энг арзон интернетга эга бўлган тўрт мамлакат:

Исроил — бир ГБ учун ўртача 0,05 доллар;

Қирғизистон — бир ГБ учун ўртача 0,15 доллар;

Фиджи — бир ГБ учун ўртача 0,19 доллар;

Италия — бир ГБ учун ўртача 0,27 доллар;

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар