2022 йилнинг январь-март ойларида Навоий вилоятининг ташқи савдо айланмаси 265,4 млн.долларини (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,8%га ўсган), ташқи савдо айланмаси таркибида экпорт ҳажми 123,2 млн.долларини (46,4%ини), импорт ҳажми 142,2 млн.долларини (53,6%ини) ташкил қилган.
Ташқи савдо айланмаси бўйича Канада (24,5%), Россия (21,5%), Хитой Халқ Республикаси (16,1%), Қозоғистон (11,6%) ва Туркия (4,6%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.
1-расм. 2020-2022 йилларнинг январь-март ойларида Навоий вилояти ташқи савдо айланмасида МДҲ мамлакатлари ва бошқа хорижий давлатларнинг ҳажмлари
Алоҳида таъкидлаш лозимки, таҳлил қилинаётган даврда вилоят жами ташқи савдо айланмасининг 87,3%и 3 та ҳудуд, Навоий шаҳри (50%), Кармана (33,2%), ва Қизилтепа туманлари (4%) ҳиссасига тўғри келади. Вилоят ташқи савдо айланмасида энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар – Конимех (0,07%), Томди туманлари (0,09%) ва Қозғон шаҳри (0,1%) ҳисобланади.
Экспорт
Жорий йилнинг бошидан бери дунё иқтисодиётида юзага келган таранг вазият, логистика билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг юзага келишига қарамасдан, ҳукумат томонидан экспортни рағбатлантириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилиши натижасида жорий йилнинг I чорагида вилоятда экспорт ҳажми 123,2 млн.долларини ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,9% фоизга ошган.
Экспорт таркибида асосан катта улуш кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар (58,8%), ноозиқ-овқат хом-ашё, ёқилғидан ташқари (16,2%), асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари (16,1%) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь-март ойларида экспорт қилинган товарлар ва хизматлар таркибининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, товарлар ва хизматлар таркибида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўзгаришлар қайд этилган. 2021 йилнинг I чорагига нисбатан ноозиқ-овқат хом-ашё, ёқилғидан ташқари, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонларнинг экспорт таркибида ўсиш кузатилган.
2-расм. 2022 йилнинг январь-март ойларида Навоий вилояти экспортида улуши юқори бўлган давлатлар (млн.доллар)
Экспорт ҳажмини давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг январь-март ойларида вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлат сифатида, Канада – 63,8 млн.доллари (жами экспортдаги улуши – 51,8%), Россия – 25,5 млн.доллари (20,7%), Туркия – 7,05 млн.доллари (5,7%) ва Франция – 5,5 млн.доллари (4,5%) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Айниқса, мамлакатимизга қўшни бўлган Тожикистон давлати бозори имкониятларидан тўғри фойдаланилиши натижасида, вилоят тадбиркорлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 бараварга ошганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Литва давлатларининг вилоят экспортида улуши юқоридир.
3-расм. 2022 йил январь-март бўйича Навоий вилояти экспортида туман (шаҳар)лар улуши млн. АҚШ долл.
Вилоят экспортида улуши энг юқори ҳудудлар Навоий шаҳри (76%), Кармана (9,9%), Қизилтепа (5,8%), Навбаҳор(5,6%) ва Хатирчи (1,2%) туманлари ҳисобланади. Конимех тумани (0,13%), Зарафшон шаҳри (0,12%) ва Томди тумани (0,09%) улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Импорт
2022 йилнинг январь-март ойларида давомида Навоий вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 142,2 млн.долларини ташкил қилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 89,5 фоизни ташкил этади.
Импорт таркибидаги машина ва технологик асбоб-ускуналарнинг улуши 35,5%, асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари – 27% ҳамда кимёвий воситалар ва бошқа тоифага киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар – 17% ташкил қилган.
Товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига кўра 2022 йилнинг январь-март ойларида импирт қилинган товарлар ҳажми 139 млн.долларни, хизматлар эса 3,2 млн.долларни ташкил этади.
4-расм. 2022 йилнинг январь-март ойларида Навоий вилояти импортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (млн.доллар)
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида Хитой Халқ Республикаси (29,4%), Россия (22,2%), Қозоғистон (18,6%), Япония (6,0%) ва Корея (4,4%) давлатларининг вилоят импортида улуши юқори бўлган.
Навоий вилояти импорт таркибида энг юқори улуши Кармана тумани 53,5% билан 76,08 млн.доллар ва Навоий шаҳри 27,4 % билан 38,99 млн.доллар, энг кам улуши эса Конимех тумани 0,01% билан 18,4 минг.доллар ва Томди тумани 0,09% билан 129,5 минг.долларни ташкил этди.
5-расм. 2022 йил январь-март ойлари бўйича Навоий вилояти импортида туман (шаҳар)лар улуши (млн.долларда)
Изоҳ қолдириш