1 февралдан электр энергиясига олдиндан пул тўлаганларга етказиб берилади

1 февралдан электр энергиясига олдиндан пул тўлаганларга етказиб берилади

2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб, Ўзбекистонда электр энергияси барча фойдаланувчилар учун олдиндан тўлов асосида етказиб берилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

"Белгилаб қўйилсинки: барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши шарт;”, дейилади қарорда.

Қарорда истеъмолчиларнинг мулкчилик, идоравий мансублигидан қатъий назар - барчага, электр фақат олдиндан тўлов асосида етказиб берилиши айтиб ўтилган.

Фақат, электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида электр энергияси етказиб берилишини - авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар