Президентнинг тегишли қарорига асосан:
2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.
Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.
2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.
Изоҳ қолдириш