1 июлдан Ўзбекистондаги барча янги қурилган уйлар нархи ошади

1 июлдан Ўзбекистондаги барча янги қурилган уйлар нархи ошади

Уй -жойлар нархлари ошиб кетишининг олдини олиш учун фуқаролардан сотиб олинган квартирани қисқа муддатда ўз номларига ўтказиб олишлари сўралмоқда. Бу ҳақда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК ахборот хизмати хабар қилди.

2019 йилларда қурилган уйлар банк кредити маблағлари ҳисобига қурилганлиги боис, ҳисобланган фоизлар уй жой нархига қўшиб борилади. Шу боис уй -жойлар нархлари ошиб кетишининг олдини олиш учун фуқаролардан сотиб олинган квартирани қисқа муддатда ўз номларига ўтказиб олишлари сўралмоқда.

Агар фуқаролар 1 июнга қадар уй-жойни ўз номларига расмийлаштиришмаса, мазкур фоиз тўловига ҚҚС ҳам қўшилади. Шунингдек, 15 фоиз қўшиладиган ҚҚС миқдори республикадаги барча янги қурилган уйларга таъсир қилади.

"Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКнинг мулки ҳисобланади. Шу сабаб уларнинг нархига ҚҚС қиймати қўшилади", дейди "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК Уй- жойларни расмийлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Лазиз Умаров.

Бугунги кун ҳолатида "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ҳисобида фуқаролар номига расмийлаштирилмаган уйлар сони қуйидагича:

  • 2017 йилда қурилган 7 919 та хонадонлардан 20 таси;
  • 2018 йилда қурилган 16 352 та хонадонлардан 918 таси;
  • 2019 йилда қурилган 17 587 та хонадонлардан 8 468 таси;

Тошкент шаҳрида ҚҚС қўшилганда уйларнинг ҳар бир метр квадратининг нархи ўртача 600 минг сўмга ошади.

"Ўз номига расмийлаштирилмаган хонадонлар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” мулки ҳисоблангандан кейин, хонадон соҳиблари учун бугунги кунда кредитнинг ойлик фоиз тўловларини бизнинг ташкилот тўлаб келмоқда. Янада аниқроқ айтганда, дейлик, фуқаро унга ҳокимият томонидан бириктирилган хонадонни ўз вақтида номига расмийлаштириб олмади. Орадан бир ёки икки йил ўтиб хонадон соҳиби уйни ўз номига расмийлаштирганда ташкилот тўлаб келган кредит тўлови ҳам автоматик тарзда фуқаронинг ойма-ой тўлаши лозим бўлган фоиз миқдорига қўшиб хисобланади. Бундай ҳисоб-китоб эса ўз-ўзидан фуқарога қўшимча харажатни юзага келтиради. Агар фуқаролар 1 июнга қадар уй-жойни ўз номларига расмийлаштиришмаса, мазкур фоиз тўловига ҚҚС ҳам қўшилади. Англаганингиздек, бир бирига узвий боғлиқ. Шунинг учун расмийлатиштириш жараёнида нархлар борасида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун фуқароларни огоҳлантириб қўйдик", дейилади хабарда.

Республикадаги барча янги қурилган уйларда нархлар кўтариладими?

Ҳа, 15 фоиз ҚҚС миқдори республикадаги барча янги қурилган уйларга таъсир қилади. Тошкент шаҳрида эса айни пайтдаги нархлар ва ҚҚС билан ҳисобланган микдорлар қуйидагича:

  • 1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм);
  • 1 м2 ўртача 4 100 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 715 000 сўмни (ҚҚС 615 000 сўм);
  • 1 м2 ўртача 4 330 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 979 500 сўмни (ҚҚС 649 500 сўм);
  • 1 м2 ўртача 4 160 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 784 000 сўмни (ҚҚС 624 000 сўм) ташкил қилади.

Маълумот учун, Президент фармони билан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКга 2020 йил 1 июлгача берилган имтиёзлар 2017-2019 йил дастурлари бўйича қурилган уй-жойларга нисбатан келтирилган. 2020 йил дастури доирасида қурилаётган уй-жойлар учун юқоридаги имтиёзлар тадбиқ этилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар