1 майдан бошлаб исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади

1 майдан бошлаб исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади

Ҳукумат қарори билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, деб хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан:

- “Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

- автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

“Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
- босиб ўтган масофаси;
- шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
- йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
- қоидабузарликлар ҳолати;
- гаровга қўйилганлик ҳолати;
- тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
- божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
- лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали).

Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади.

Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

Маълумотнома ахборот хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади.

Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар