13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади (+рўйхат)

13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади (+рўйхат)

Ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилди.

Бу ҳақда 01.04.2021 й. ПФ-6198-сонли “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонида келтириб ўтилган.

Фармон билан Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари ҳамда 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ва Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати (13 та) тасдиқланди.

ОТМнинг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизими жорий қилинади.

Шунга кўра, ҳар йил якуни бўйича илмий ташкилотларнинг ҳамда ҳар ўқув йили якуни бўйича ОТМнинг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади.

Баҳолаш натижаларига кўра, ОТМ ва илмий ташкилотлар раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома киритилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар