20, 21 ва 22 июль – сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланган. Ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) иш кунлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2021 йилги Қурбон ҳайити муносабати билан бюджет ташкилотларида ишловчилар кетма-кет уч кун дам олишади.
Президент фармонига асосан, 20–22 июль (сешанба–пайшанба) кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.
Бунда, ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июль ва 22 июлга кўчирилади.
Ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун график қуйидагича бир хил:
17 июль (шанба) – иш куни
18 июль (якшанба) – дам олиш куни
19 июль (душанба) – иш куни
20 июль (сешанба) – дам олиш куни
21 июль (чоршанба) – дам олиш куни
22 июль (пайшанба) – дам олиш куни
23 июль (жума) – иш куни
24 июль (шанба) – иш куни
25 июль (якшанба) – дам олиш куни
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги мазкур қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган.
Изоҳ қолдириш