Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм пул мукофоти берилади
Президент фармонига кўра, республикада уруш қатнашчиларига бағишлан маданий тадбирлар ўтказилади.
“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.
Изоҳ қолдириш