200 ва 500 сўмлик купюраларни алмаштириш муддати узайтирилди

200 ва 500 сўмлик купюраларни алмаштириш муддати узайтирилди

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотгани ҳақида маълум қилинган эди. Шунингдек, ушбу купюралар 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари томонидан қабул қилиниши ва муомаладаги пулга алмаштириб берилиши белгиланган.

Марказий банк мамлакатда кузатилаётган коронавирусга қарши кураш ва карантин тартибларининг эълон қилиниши ҳолатларини инобатга олган ҳолда, барча тижорат банкларига 2020 йил 1 сентябрга қадар ушбу купюраларни аҳоли ва ўз мижозларидан қабул қилиб олишга ҳамда бошқа муомаладаги купюра ёки тангаларга алмаштириб беришга кўрсатма берди.

Шунингдек, МБнинг ҳудудий Бош бошқарма бошлиқларидан улар томонидан қабул қилинган 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлиқ Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларига жўнатиш сўралган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар