2020 йилда 257 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди

2020 йилда 257 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди

Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жумладан, 2020 йилда 32,2 млн доллар цемент, 20,6 млн доллар алюмин ва ПВХ профиллар, 16,5 млн доллар керамик плитка, 13,1 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари, 8,4 млн доллар оҳак, 7,6 млн доллар гипсокартон, 3,8 млн доллар «обой» каби қурилиш материаллари экспорт қилинган.

Қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ташқари Афғонистон, Озарбайжон, Туркия, Россия, Украина, Хитой давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

Уюшма таркибидаги корхоналар 2020 йилда жами 7 трлн 870 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 108,0 фоизга таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда мамлакатимизда шу кунгача ишлаб чиқарилмаган: газобетон блоклари, гулқоғоз, керамогранит, қуйма пол, 600 маркали цемент, геосетка, пеноблок, шиша кристаллит, композит ва ДСП ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар