2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида саноат кўрсаткичлари

2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида саноат кўрсаткичлари

2021 йилда Қашқадарё вилоятида 18 741,1 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 115,3% (ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 4-ўрин)га ошган.

Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1% (2020 йилда 4,0%)ни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида 8-ўрин (2020 йилда 8-ўрин)ни эгалланган.

Саноат маҳсулотларининг 26,3%и (2020 йилда 34,6%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши - 10,8%, ишлаб чиқариш саноатининг улуши - 64,9%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши - 23,5%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,8%ни ташкил қилган.

2021 йилда вилоят ишлаб чиқариш саноатида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 33,2% (2020 йилда 27,0%), кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 30,5% (2020 йилда 28,9%) улуши ортган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 24,8% (2020 йилда 28,0%) ва кийим ишлаб чиқариш -4,2% (2020 йилда 5,0%) ҳажми пасайган.

Вилоят ҳудудлари кесимида 2021 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 2020 йилга нисбатан Касби (163,9%), Нишон (146,3), Қарши (130,9%), Миришкор (128,2%), Ғузор (110,7%), Чироқчи (104,5%), Деҳқонобод (103,1%), Қамаши (102,5%), Косон (100,6%), Яккабоғ (100,3%) туманларида ва Қарши (118,4%), Шаҳрисабз шаҳарларида (100,2%) ошган.

Шаҳрисабз (98,7%), Китоб (98,3%), Муборак (87,5%) туманларида эса пасайиш тенденцияси кузатилган.

Вилоят саноатида Нишон (вилоят саноатидаги улуши 24,8%), Ғузор (18,1%) туманлари ва Қарши шаҳри (16,1%)нинг улуши юқори бўлган бўлса, Яккабоғ (3,0%), Шаҳрисабз (2,6%), Қамаши (2,5%), Миришкор (2,3%), Китоб (2,0%) туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳри (1,8%)нинг улуши паст бўлган.

Қашқадарё вилояти саноат ишлаб чиқаришида туман (шаҳарлар) улуши

Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоят бўйича 5 558,1 минг сўмни (Республика кўрсаткичидан 2,3 баравар паст, ҳудудлар орасида 12-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 113,1%га ошган.

Нишон (вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмига нисбатан 5,3 баравар), Ғузор (2,9 баравар), Муборак туманлари(1,19 баравар)да ва Қарши шаҳри(1,93 баравар)да жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоят кўрсаткичига нисбатан юқори.

Касби (вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмига нисбатан 98%), Деҳқононбод (84%), Қарши (70%), Миришкор (63%), Косон (2,0 баравар), Шаҳрисабз (2,6 баравар), Чироқчи (3,0 баравар), Қамаши (3,2 баравар %), Китоб (4 баравар) туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрининг (2,2 баравар), кўрсаткичи вилоят кўрсаткичига нисбатан паст.

Туман (шаҳар)ларда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми

Жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулотлари ҳажми бўйича 2020 йилга нисбатан Касби (160,5%), Нишон (143,0%), Қарши (127,8%), Миришкор (125,7%) туманлари ва Қарши шаҳри (116,7%)да юқори ўсиш кўрсаткичлари таъминланган.

Шаҳрисабз шаҳри (98,9%), Яккабоғ (98,8%), Косон (98,3%), Шаҳрисабз (97,4%), Китоб (96,9%) ва Муборак (85,6%) туманларида пасайиш кузатилган.

Анвар Қобилов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қашқадарё филиали Сектор мудири


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар