2021 йилда Ўзбекистонга қанча халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушди?

2021 йилда Ўзбекистонга қанча халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушди?

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,99 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн долларга (50% фоизга) ошди.

Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн долларга етди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо деярли 1,52 млрд долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар