2022 йилнинг 1-ярим йиллигида Aндижон вилоятининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми 13 754,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос ойларига нисбатан 2,7%га ўсган.
Вилоятда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлар 8239,6млрд. сўм, чорвачилик маҳсулотлари 5072,3млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 2,1% ва 3,6%га ўсган.
Вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича Aсака (1 539,1 млрд. сўм) ва Жалақудуқ (1 315,6 млрд. сўм) туманларининг улуши юқори эканлиги қайд этилган.
Юқори ўсиш суръатлари Хўжаобод (105,4%) ва Пахтаобод (105,0%) туманларида қайд этилган.
Вилоятда жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 4 207,9 минг сўмни ташкил этган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 78,7 минг тонна тирик вазнда гўшт, 348,9 минг тонна сут, 300,0 млн. дона тухум етиштирилган.
Шунингдек, 4 062,1 тонна балиқ овланган, 759 тонна жун, 3 115,2 тонна пилла ва 319,5 тонна асал етиштирилган. Жами 519,4 минг тонна дон ва дуккакли экинлар, 186,9 минг тонна картошка, 578,3 тонна сабзавотлар, 22,4 минг тонна полиз, 244,6 минг тонна мевалар ва резаворлар ҳамда 1,5 минг тонна узум етиштирилган.
Вилоятда асосий балиқ етиштириш Улуғнор (2 050,8 тонна) ва Марҳамат (646,0 тонна) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш