2022 йил III чоракда Қорақалпоғистон Республикасида 12 986,3 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатилари 101,0 фоизга ошган, республикадаги улиши 3,3%ни (10-ўрин) ташкил этади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 6,6 млн.сўмни (8-ўрин), ўсиш суръатлари 99,6%ни ташкил этди.
Нукус.ш (21,8 млн.сўм) ва Тахиатош (21,6 млн.сўм), Тахтакўпир (5,6 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Бўзатов (0,9 млн.сўм), Хўжайли (1,5 млн.сўм) ва Чимбой (1,7 млн.сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Нукус шаҳри (Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 55,7 %), Тахиатош (12,6 %), Қўнғирот (4,8 %), Тўрткўл (3,7 %), Амударё (3,3 %) ва Беруний (3,0 %) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 26,6%ни ташкил этди ва 2021 йил III чоракга нисбатан 0,5 пунктга камайди.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 568,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 19,8% (2021 йилда 21,1%)ни ташкил этди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши – 86,5%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -12,0%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,7%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,8%ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 61,6%, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 14,2%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 14,9% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 9,3%ни ташкил этган.
Шунингдек, ишлаб чиқарадиган саноатда пахта чигити (111,7%) ҳамда цемент (113,2%) ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган бўлса, ароқ (90,8%), ўсимлик ёғи (41,7%), юмшоқ бўғдой ва спелта уни (93,2%) ишлаб чиқариш ҳажмларида камайиш кузатилган.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллабқувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 259,8 млрд.сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 %ни, унинг жами саноатдаги улуши 17,4%ни ташкил этди.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 700 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 13,6%ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 44 та лойиҳа бўйича 488,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 10,8 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш