2022 йил III чорак бўйича Хоразм вилоятида саноат кўрсаткичлари таҳлили

2022 йил III чорак бўйича Хоразм вилоятида саноат кўрсаткичлари таҳлили

2022 йил III чоракда Хоразм вилоятида 13 136,2 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суратлари 115,9 фоизга ошган, Республикадаги улуши 3,4%ни (9-ўрин) ташкил этади.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 6,8 млн. сўмни (7-ўрин), ўсиш суратлари 114,0% ни ташкил этди.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 14,6%ни ташкил этди ва 2021 йил III чоракка нисбатан 3,2 пунктга ортган.

Урганч. ш (15,6 млн. сўм) ва Тупроққалъа (119,8 млн. сўм), Янгибозор (4,7 млн. сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори ҳамда Хива (1,1 млн. сўм), Қўшкўпир (1,5 млн. сўм) ва Хазорасп (1,7 млн. сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Тупроққалъа тумани (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 53,6%), Урганч шаҳри (17,5%), Урганч (4,8%) ва Шовот (3,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 123,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 16,2% (2021 йилда 23,5%) ни ташкил этди.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 96,4%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -3,0%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,7%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,007%ни ташкил қилган.

Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш улуши - 39,7%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 23,4%, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 20,9% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 16,0% ни ташкил этган.

Шунингдек, ишлаб чиқарадиган саноатда пахта толаси (126,8%) ҳамда енгил автомобиллар (махсус енгил автомобилларсиз) (124,4%) ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган бўлса, хўжалик совуни (50,1%) ва ўсимлик ёғи (47,0%) ишлаб чиқариш ҳажмларида камайиш кузатилган.

Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 340,2 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 126,2%ни, унинг жами саноатдаги улуши 63,5%ни ташкил этди.

Саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 4 751 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 16,9%ни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 109 та лойиҳа бўйича 369,1 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 6,5 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.

Салый Ильясов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар