2022 йил якунларига кўра Сирдарё вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти

2022 йил якунларига кўра Сирдарё вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти

2022 йил январь-декабрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 65,4% (2021 йил январь-декабрида 69,2%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 226,7 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 69,2% ини ташкил этди.

2022 йил январ-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Ширин шаҳрида – 99,7%, Ховос – 99,0%, Сардоба – 98,8%, Оқолтин – 98,8%, Гулистон – 98,2%, Сирдарё – 98,1%, Мирзаобод - 97,8%, Сайхунобод туманларида - 97,4% кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Боёвут туманида – 72,5%ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 350,3 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 72,1%ини ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Сардоба, Сайхунобод туманларида ва Янгиер шаҳрида – 100,0%, Ховос – 99,9%, Оқолтин – 99,3% ва Мирзаобод туманларида – 85,2%ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3 880,5 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 31,9%и)ни ташкил қилди;

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё тумани (1 213,9 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (708,7 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (582,5 млрд. сўм), Сайхунобод (398,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 2 606,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 79,3%и) бажарилди ва 2021 йилга нисбатан 100,7%га кўпайди;

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Гулистон шаҳар (778,1 млрд. сўм), Мирзаобод (684,2 млрд. сўм), Сирдарё (234,5 млрд. сўм), Янгиер (213,3 млрд. сўм), Ховос (149,0 млрд. сўм), Боёвут (134,8 млрд. сўм) ва Гулистон (129,1 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 4 599,9 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 94,0%ни ташкил этиб, 2021-йилга нисбатан 104,0%га ўсиши кузатилди.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Гулистон шаҳар (1 660,8 млрд. сўм), Сирдарё (993,1 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (458,7 млрд. сўм), Мирзаобод (311,0 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 2 619,7 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 52,1%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021-йил январ-декабрь ойларига нисбатан 110,0%ни ташкил қилган.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Гулистон шаҳар (726,5 млрд. сўм), Сирдарё (499,0 млрд. сўм), Янгиер (305,4 млрд. сўм) ва Мирзаобод (305,4 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 11 462,3 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 92,9%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021-йил январ-декабрь ойларига нисбатан 110,0%ни ташкил қилган.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Ховос (1 985,8 млрд. сўм), Боёвут (1 662,0 млрд. сўм), Сайҳунобод (1 472,0 млрд. сўм) ва Сирдарё (1 104,6 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Сирдарё филиали етакчи илмий ходими.
Тел: +99897-524-58-46

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар