2022 йил январь-сентябрь якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-сентябрь якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 5 844,3 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 14,7%га ошган.

2022 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 30,1%ни ташкил этган.

2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (29,2%), молиявий (27,3%) ва транспорт (14,5%), хизматларга тўғри келган. Кейинги ўринларни таълим хизматлари (5,0%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,0%) ва турар жой ва овқатланиш хизматлари (3,0%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-сентябрь ойларида соғлиқни сақлаш хизматларидан (-0,5%) бошқа барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди:

  • Ижара хизматлари 36,1%,
  • молиявий хизматлар 27,2%,
  • алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22,1%,
  • таълим хизматлари 11,8%, савдо хизматлари 11,2%,
  • бошқа хизматлар 10,7%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 10,3%,
  • турар жой ва овқатланиш хизматлари 10%,
  • кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 6,4%,
  • компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 5,5%,
  • транспорт хизматлари 5%,
  • меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 3,4% га ошган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 41,3% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (13,3%), Ғаллаорол (8,3%) ва Зомин (8,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (1,0%), Зафаробод (1,8%) ва Арнасой (1,9%) туманларининг ўрни жуда кам.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Дўстлик (119,4%), Бахмал (119,2%) ва Мирзачўл (118,2%) туманларида кузатилган.

Элёр Пўлатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар