Энг юқори ўсиш суръатлари Сардоба (110,1%) тумани, Ширин (109,8%) ва Янгиер (108,1%) шаҳарларида қайд этилди
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 64 фоизи Ширин шаҳри (44%) ва Сирдарё (20%) тумани ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 26,4% ни ташкил этиб, 2022 йил январь-декабрь ойларига нисбатан 0,8 пунктга ошган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 16 779,6 минг сўмни (5-ўрин), ўсиш суръатлари 105,0% ни (2-ўрин) ташкил этди.
Ширин (347 615,6 минг сўм), Янгиер (22 863,4 минг сўм) шаҳарлари ва Сирдарё (22 826,8 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Ховос (2 957 минг сўм) ва Сардоба (4 371,3 минг сўм) туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 57% қайта ишлаш саноати, 42% электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши - 0,6%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,4% ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (30%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (28%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 1 539 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 11,5%ни ташкил этди.
Хужакулов Улуғбек Сувонкулович
Изоҳ қолдириш