28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланди

28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланди

“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4546-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҳокимликларнинг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;
  • ҳокимликларнинг бир қатор функция ва ваколатлари чиқариб ташланади;
  • давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;
  • Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган (рўйхати мазкур қарорда келтирилган) идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатлари тугатилади.

Жумладан, қарорга мувофиқ турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш функцияси ҳокимликлардан туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига ўтказилади.

Шунингдек, ҳокимликларнинг бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш каби ваколатлари бекор қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар