85 мингга яқин автомашинанинг “тонировка”си учун 302 миллиард сўмдан ортиқ пул тўланган

85 мингга яқин автомашинанинг “тонировка”си учун 302 миллиард сўмдан ортиқ пул тўланган

2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 82 125 та рухсатнома берилиб, жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган, дея хабар берди ЎзА.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарори (енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) БҲМнинг 10 бараваридан — 2 млн 230 минг сўмдан БҲМнинг 5 бараварига, яъни 1 млн 115 минг сўмга ўзгартирилган) кучга кирган.

Шу сабаб, фуқаролар томонидан автомобилларни орқа ён ойналарини қорайтиришга талаб ортиб кетган, яъни илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган бўлса, қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган.

ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини қорайтириш учун:

  • 2019 йил 5 августдан (646-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 2019 йил 31 декабрь кунига қадар 31367 та рухсатнома берилиб, жами 113 млрд 980 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар 50758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд 395 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 9 октябрь кунига қадар 28326 та рухсатнома берилиб, жами 135 млрд 638 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 10 октябрдан (635-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 31 декабрь кунига қадар 22432 та рухсатнома берилиб, жами 52 млрд 757 млн сўм пул маблағлари тўланган.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар