Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноат 2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан бирлаштирилади. Бунда МИБ томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк пластик картаси очилади ҳамда алимент пуллари, шу жумладан, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.
Ушбу тизимнинг жорий этилиши туфайли эндиликда алимент мажбуриятлари қай даражада бажарилаётганини давлат ижрочиси томонидан мобил илова орқали мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.
Натижада:
– алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижроси ва алимент ундирилишини назорат қилиш ишлари қисман автоматлаштирилади;
– алимент тўловчи ва олувчиларга қулайлик яратилади;
– алимент тўловчилар масофавий назоратда бўлади;
– фуқароларнинг алимент тўловига доир мурожаатлари камаяди.
Изоҳ қолдириш