Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида Aндижон вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $3171,8 млн.ни шундан, экспорт $863,4 млн. (товарлар - $855 млн. , хизматлар - $8,8 млн.) ва импорт $2308,4 млн. (товарлар - $2143 млн. , хизматлар - $166 млн.) ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича Тошкент шаҳри($13975 млн.) ва Тошкент вилоятидан($3984 млн.) кейин 3-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,9% (експорт – 37,2%, импорт – 49,5%)га ўсишни кўрсатади.
МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси - $1011 млн.ни ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $2161 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Aндижон вилоятининг асосий экспорт улуши Қозоғистон ($321 млн.), Қирғизистон ($289 млн.), Россия ($ 116 млн.) ва Хитой ($52 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши еса Жанубий Корея ($ 1229 млн.), Хитой ($427 млн.), Россия ($222 млн.), ва Швецария ($68 млн.) давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Юқоридаги келтирилган рақамлар шуни кўрсатадики, вилоятнинг савдо айланмаси 2021 йил шу даврига нисбатан, МДҲ давлатлари билан 48%га, бошқа давлатлар билан 45%га ўсишга эришилган.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Aсака тумани ($2098 млн.), Aндижон шаҳри ($430 млн.) ва Хўжаобод тумани ($132 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган. Хусусан, вилоятда жами экспортёрлар сони 415 тани ташкил қилиб, махсулот экспортида, Aсака тумани($375 млн.), Хўжаобод ($93 млн.) ва Aндижон шаҳри ($69 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса Aсака тумани ($1724 млн.), Aндижон шаҳри($361 млн.) ва Хўжаобод тумани ($38 млн.) импорт фаолияти бўйича юқори кўрсатгичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (38,3%), саноат товарлари (25,4%) ва турли хил тайёр буюмлар (28.4%) ташкил этган. Машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (58,6%), саноат товарлари (22.4%) ва хизматлар (7,2%) импортнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш