Вилоятда 24 047,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,5% ўсишни ташкил этган. Вилоятда саноат маҳсулотларининг 71,8% вилоятнинг 2 та ҳудуди, жумладан, Aсака тумани (57,4%) ва Aндижон шаҳри (14,4%)га тўғри келган.
Хонобод шаҳри (3,9%), Хўжаобод (3,7%) ва Қўрғонтепа (3,2%) туманларининг вилоят саноат маҳсулотлари ҳажмида улуши ўрта, Улуғнор (0,7%) ва Бўстон (0,6%) туманларининг эса улуши паст эканлиги қайд этилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати Aсака (145,3%) Пахтаобод (132,6%), Хўжаобод (115,5%) ва Қўрғонтепа (114,3%) туманларида энг юқори кўрсаткични ташкил қилган. Улуғнор (-0,4%) ва Балиқчи (-0,6%) туманларида саноат маҳсулотлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.
Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг асосий қисми aвтотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар (64,8%), тўқимачилик маҳсулотлари (11,8%), кийим ишлаб чиқариш (8,02%) йўналишларида ишлаб чиқарилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 7 356,6 минг сўмни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Aсака шаҳри (40 393,0 минг сўм ) ва Хонобод (21 221,5 минг сўм) туманига тўғри келган. Энг паст кўрсаткичлар эса Aндижон (1 383,7 минг сўм) ва Булоқбоши (1295,8 минг сўм) туманларига тўғри келган.
Ҳисобот даврида Aндижон вилоятида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми 18 235,7 млрд сўмни ташкил этган. Истеъмол моллари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари 1 192,5 млрд сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 17 034,0 млрд сўм ва спиртли ичимликлар 9,1 млрд сўмни ташкил қилган. Истеъмол моллари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,7% ташкил этиб, асосий ўсиш суръати ноозиқ-овқат маҳсулотлар (160,7%) ишлаб чиқаришда кузатилган.
Таҳлил қилинган даврда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлган. Жумладан, туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми Aсака (13 400,2 млрд сўм), Хўжаобод (892,0 млрд сўм) туманлари ва Aндижон шаҳри (800,2 млрд сўм)да юқори даражада бўлган. Улуғнор (130,9 млрд сўм) ва Бўстон (92,0 млрд сўм ) туманларида эса истеъмол моллари ҳажми паст кўрсаткични ташкил қилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари 5 578,7 минг сўмни ташкил этган. аҳоли жон бошига истеъмол моллари Aсака (39 227,7 минг сўм) ва Хўжаобод туманларида (7 770,1 минг сўм) юқори, Булоқбоши (1 053,8 минг сўм) ва Бўстон (998,7 минг сўм) туманларида паст эканлиги қайд этилган.
Изоҳ қолдириш